Репост из: Isroil Tillaboyev blogi
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор - нега қонуний бепул нарсага пул тўлатаверасизлар?
Тиббий кўрикдан ўтиш масаласи ҳар йили такрор ва такрор кўтарилаверади.
Бу ҳақда ўтган йили август ойида пост ёзган эдим, бир йил ўтди орадан, пашша чаққанчалик таъсир қилмади, бу йил ҳам пулини тўлаб ўтётибди ҳамма.
Шу туриш бўлса янаги йил ҳам пулга ўтилади, 10 йилдан кейин ҳам.
Начора бизлар кичкина одаммиз, масъулларга ушбу масалани бот-бот эслатиб туриш бизнинг қўлимиздан келадиган бир иш холос, бу йил ҳам шу масалани кўтаряпмиз, ўзгармаса янаги йил ҳам, токи Молия, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш учала вазирлик бир тўхтамга келмагунча талаб қилаверамиз.
Батафсил ёзётмай, ўша бир йил олдинги постни
шундайича келтирай, ҳозирга холатимизга шундайича мос, бир нарса ўзгарган холос, суммалар пича ошган бу йил:
"Кўплаб ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш масаласини пуллик ёки бепуллиги ҳақида саволлар беришмоқда.
Асосий ишончли хуқуқий маълумот берувчи Адлия вазирлигининг Хуқуқий ахборот канали қонуний жавобини бериб бўлган аллақачон, қуйидаги постда:
Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиши бепул, тиббий кўрикдан ўтган куни ходимнинг иш ҳақи сақланади!
Унда нега ўқитувчилар тиббий кўрик учун 70-80 минг тўлаб ўтишмоқда. Қизиғи баъзи мактаблар бепул ўтмоқда, кўпчилик пулли, хўш тиббий хизмат асли пулли бўлиб ходимлар учун Халқ таълими муассасаларига молия бўлими томонидан ўша пуллар йил бошидаги харажатларга киритилиши керак бўлса ўша пуллар нега ҳамма мактаблар учун бир хил ўтказилмаяпти, де юре - бепул, де факто - пуллик.
Қай бирига ишонайлик, қонунгами ёки кўраётган қонунсизлигимизгами?
Халқ таълими вазирлигидан ушбу масалада ойдинлик киритишини кутиб қоламиз"
Пост тугади.
P.S1: Бугун бир врач билан гаплашиб қолдим, уларда ҳам худди шундай хол экан, пуллик экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ходимларигаям бепул қилиб беролмаган экан, қарсаклар!
P.S2: Мени битта нарса қизиқтиряпти-да, Шиппакни магнитафони... Хуллас холбуки Қонунда бепул дейилган бўлса, буни Давлат белгилаб қўйган бўлса, ходимдан бунга пул олиш ноқонуний деб аталади, бошқа номи йўқ, хўп ўша ноқонуний пулни олиб кирим қилаётганда нима деб кирим қилинмоқда, қайси хисоб фактура билан ёзилмоқда ва умуман қаерга кетяпти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хисоб рақамларигами ёки Молия вазирлигиними?
Демак бу ерда ноқонуний миллиардлаб сумма ҳақида гап кетяпти.
P.S3: Таклиф:
Юқоридаги учала вазирликка таклиф, агарда шундай Мехнат Кодексида бепул деб ёзилиб, амалда пул олиб тиббий кўрик қилавериладиган бўлса келинглар битта иш қилинглар: Мехнат Кодексига ўзгартириш киритиб бошқаттан ёздиринглар, "мед книжка пулли, вой десанг ҳам, дод десанг ҳам" дея банд қўшинглар, биз ҳам чарчаяпмиз ҳар августда шу бандни сизларга рўкач қилавериб, кошки бирон киши парво қилса, Кодекс бандининг хурматини бир пул қилиб юборяпсизлар тўғриси😢
Ушбу масалага Молия вазирлиги батафсил жавоб беришини кутамиз.
👇👇👇
@domlajon