Давлат ва ҳуқуқ асослари, мусиқа маданияти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти (рус синф) , қозоқ тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари диққатига !
1-4 февраль кунлари 10 та фан бўйича ўтказилган онлайн-репетицияларда 30 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқа фанлар бўйича ҳам онлайн-репетициялар ўтказилиши маълум қиламиз. Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.
5-6 февраль кунлари (5 февраль соат 13:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси қуйидаги 5 та фан бўйича ўтказилади:
▫️ Давлат ва ҳуқуқ асослари;
▫️ Мусиқа маданияти;
▫️ Қорақалпоқ тили ва адабиёти;
▫️ Рус тили ва адабиёти (таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар учун);
▫️ Қозоқ тили ва адабиёти.
http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.
Login – test
Parol – test
Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:
pka.tdi.uz-электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:
▫️Вилоят;
▫️Туман;
▫️Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
▫️Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
▫️Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
▫️Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 223 000 (икки юз йигирма уч минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;
Агар, юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.
❗️Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар берилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ