Ўқитувчи

@muallimlar Нравится 3 1 500

Халқ таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
янгиликлар учун ― @muallimlarbot

@Fotolavha_bot ― фотолавҳа жойлаш учун
Реклама: @Teacher_advert_bot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Образование
Добавлен в индекс
18.05.2017 10:31
22 Nov 2019, 20:31 (64 дня назад)
Мактаблар “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади

Ҳукумат қарори (930-сон, 21.11.2019 й.) билан Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.

Шунга кўра, Миллий гвардия манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил якунига қадар тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиб олади ва қўриқланишини таъминлайди.

Қарорга мувофиқ, мактаблар ва диний ташкилотларнинг объектлари “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади.

Банклар ва улар филиалларининг қўриқланишини ташкил этиш шартлари Миллий гвардия ва Марказий банк биргаликда тасдиқлаган қоидаларга асосан белгиланади.

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, жисмоний шахсларга ва тадбиркорларга тегишли объектлар уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.
@huquqiyaxborot

«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ