Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Тошкентдаги «элитний» мактаблардан бирига ҳомийлик қилаётган экан
Хабар беришларича, миллиардер Тошкентдаги 110-мактабга ташриф буюрган. Фарзанди шу мактабда ўқийдиган ота-оналардан бири Фейсбукдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида мактаб «энг замонавий реконструкция асосида қайта таъмирлашга берилгани»ни, мактаб биносининг янги дизайнини ҳам кўрганини айтиб, ота-оналар номидан миллиардерга миннатдорчилик билдирган.
110-мактаб — Халқ таълими вазирлигининг танловига кўра (ва унинг танловисиз ҳам) Тошкентнинг «элитний» мактабларидан бири саналади. Масалан, бошқа микроҳудудда яшовчи болани бу мактабга 1-синфга қабул қилишлари учун боланинг ота-онаси камида 10 миллион сўм пул тўлаши керак.
Ҳар бир «легионер ўқувчи»дан 10 миллион сўмдан бадал оладиган, боз устига ўзбекистонлик миллиардерларнинг бўлмаса ҳам, анча-мунча миллионерларнинг болалари ўқийдиган мактаб шундоқ ҳам ўзини эплаган бўларди, ҳурматли россиялик миллиардер ҳомийлик қиламан деса, шундай ҳотамитойнинг эътиборига зор мактаблар Ўзбекистонда кўп эди, деган мулоҳаза ҳам йўқ эмас одамларда. Бу бир мулоҳаза, холос — бой пулини қандай ишлатишни ўзи яхши билади ва ўзи ҳал қилади, албатта.
Тўғри айтасиз — эҳтимол Алишер Усмонов бошқа мактабларга ҳам шундай ёрдамлар кўрсатаётгандир. Фақат у мактабларда ўқийдиган ўқувчиларнинг ота-оналари бу ҳақда билмас. Билса ҳам, Фейсбукка кириб, бу ҳақда хабар қолдиришни билмас. Ким билсин, ким билсин.
Daryo.uz
«Ўқитувчи» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ