Мактаб битирувчиларига аттестатлар 20 июнгача топширилади
Педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 13 май, 393-сон).
Низомга мувофиқ, аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
🔹 ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;
🔹 педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;
🔹 битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.
Эслатиб ўтамиз, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилади.
@huquqiyaxborot
«Ўқитувчи» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ