"Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш"
🏛 Бугун Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети" Федерал давлат олий таълим муассаси филиалида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги муносабати билан Олмазор тумани ИИО ФМБ ВЕ ва ЁПТЭ гуруҳи инспекторлари капитан Ш.Н.Азимова, лейтенант М.Б.Эшонқулов, лейтенант Х.Х.Искандарова, лейтенант Д.Ш.Мамарасулова бошчилигида филиал талабалари учун давра суҳбати ташкил этилган.
Тадбирда гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, гиёҳванд моддалар таъсирида содир этилган жиноятлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, гиёҳвандликнинг тўрига илинганларнинг сўнги манзили ва огоҳликга даъват этувчи видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Ўз навбатида, талаба-ёшлар ҳам наркотик моддалар ва уларни тарқалиши, бугунги кунда амалга оширилаётган профилактик тадбирлар борасидаги саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар олишди.