Мартин Лютер Кинг 1968 йилда ўлдириб кетилади. Орадан 40 йил ўтиб АҚШ ўзининг илк қора танли президентини сайлайди.
Леонардо Да Винчи инсон учиши мумкинлигини айтиб, узоқ тадқиқотлар ҳам қилади. Орадан асрлар ўтиб инсон нафақат учмоқда, у энди Марсга учишга ҳаракат қилмоқда.
Вольтер ҳатто француз революциясига етиб бормай 1778 йилда оламдан ўтади. У албатта “Озодлик, тенглик ва биродарлик” принциплари амал қилган, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган фаровон Францияни кўрмасдан ўтиб кетган. Лекин, тарихни ўқиган, ақли бор, озгина холис инсон Вольтерни “Орзудаги Франция”нинг ғоявий оталаридан деб билади.
Бугун қайсидир олим, инноватор, жамоатчилик лидери бизнинг кўзимизда имконсиз нарсалар ҳақида гапирса, булар ҳақида жиддий ўйлаб кўришни айтган бўлардим. Тўғри, Безос қайта тикланувчи ҳужайралар сабаб табиий ўлим енгиб ўтилганини кўрмас, Маск бўлса Марсда ҳаёти давомида шаҳар қуролмас, бирор сиёсий лидер CO2 чиқариш камайиб иқлим исиши тўхтаган замонларга етиб бормас, лекин муҳими улар шу томон ҳаракат қилган бўладилар.
Кейинги сафар кимдир “I have a dream" деб нутқ бошлаб қолса яхшиси устидан кулманг. “Стив Жобс” китоби ажойиб гап билан бошланади: “Дунёни ўзгартираман деб ўйлайдиган аҳмоқларгина якунда уни ўзгартирадилар”.
#allaevuzb
#мотивация