Репост из: #Aziza Umar kundaligi
ЧИВНИНГ: ТАЪЛИМ УЧУН ГРАНТ
Магистратурани хорижда ўқишни доим орзу қилардим. Бироқ оиламиз консерватив бўлгани сабаб ота-онам қатъий оҳангда, хорижни орзу қилмай қўя қол, турмушга чиққанингдан кейин хоҳлаган жойингга кетавер, дейишарди. "Chevening Awards"нинг ажойиб дастури туфайли биз Ҳикмат акам билан 1410 йилда асос солинган тарихий St Andrews шотланд университетида таҳсил олдик. 1,5 яшарлик қизалоғимиз билан талабаликда яшаган хонадонимизнингдеразаси чексиз ва гўзал Шимолий денгизга қараганди. Ушбу ўтган бир йил ёш ўзбек оиласи учун ақлий салоҳиятимизни рағбатлантириб юксалтирган, шунингдек маданий кўникмамизни эсдан чиқармайдиган даражадаги йил бўлди.
Таълим олишни истайсизми? Ақлий салоҳиятингиз юқорими? Бироқ ота-онангиз таълим оладиган бир ўқув йилингиз учун ўн минг фунт тўлай олмайдими? У ҳолда сизнинг имконнингиз https://www.chevening.org/ дадир. Айтгандек, Чивнинг бу 1983 йилда грантлар дастурига асос солган давлат котиби қароргоҳининг номидир, бугунги кунгача уни 50 минг нафар киши битирган. Сўровнома тўлдирилган аризалар 5 ноябргача қабул қилиниб, батафсил маълумотлар сайтда берилган.
2005 йилда тушган суратимизни топиб олдим. Ўша йили биз ўқишга жўнаб кетгандик. Анча йиллар олдин мана шундай ёш ва довюрак бўлган эканмиз-а.
#scholarship #study #graduate #uk