Самарқанд шаҳрига саёҳат⭐️Мирзачўл туман ҳокими
Ботиржон Мирзақулов ташаббуси билан туманда ташкил этилган Тил ўрганиш маркази ўқувчи ёшлари ҳамда бир гурух нуроний отахону онажонлар, жами 240 нафар саёҳатчилар “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида қўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди.
🟢Дастурга мувофиқ ходимлар маҳобатли Регистон майдони, буюк саркарда Амир Темур мақбараси, Бибихоним мадрасаси, буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хожа Дониёр мақбараси, Шохи Зинда мажмуаси каби тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.
🌐Мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқиш юрт ўтмиши ҳақидаги билимларни мустаҳкамлайди, буюк аждодлар қолдирган тарихий-маданий мерослар билан яқиндан танишиш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини беради.
🫥Сайёҳатчилар тарихий обидалар архитектураси, улардаги нақшинкор безаклар, ганчкорлик намуналарини томоша қилишар экан, аждодларимизнинг илм-фан ривожидаги қудрати ва донишмандлиги, инсоният тараққиётига қўшган улкан ҳиссасига яна бир бор амин бўлишди.
🔴Айниқса, ёшлар дарсларда ўрганган билимларини хорижлик меҳмонлар билан суҳбатлашиб, амалиётда синаб кўришди.
☯️Жаҳон дурдоналаридан бирига айланган Самарқанд шаҳрига саёҳат барчада катта таасурот қолдирди
🔍Quyidagi havolani bosing va Mirzacho'l tumani hokimligi telegram kanaliga qo'shiling👇👇👇
❤👉
https://t.me/MirzachultumaniWeb-site |
facebook |
youtube |
telegram |