#Ҳадис
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», – дедилар».
Имом Табароний ривояти.
Изоҳ: Бу ойда олам шодликка тўлади, фаришталар ер юзига тушади, хайр-барака, фазилат ва баракалар ёғилади. Мўминларнинг қалбида сурур, кўзида қувонч балқийди. Ҳамма бир-бири билан ширинсўз бўлиб, меҳр-муҳаббат ошади, савоб тўплаш илинжи ортади, ибодатга бўлган иштиёқ кучаяди. Қуръони Каримнинг тиловати ва хатмига бўлган муҳаббат жилоси ҳар бир қалбда намоён бўлади. Масжидларда таровеҳ намозида ҳамма бир сафда туриб ибодат қилади. Элу юртнинг равнақи, осойишталиги, барқарорлигини сўраб дуога қўл очилади. Рўзадор борки, эзгуликка интилади, ўзини ислоҳ этади, хатоларини тузатади. Гинаю кудурат, фитна, фасод, зулм, адоват, ғийбат каби разил иллатларга барҳам берилади.
Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
➗ www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube