Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Мингбулоқда пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик кўрилмоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқ туманидаги “Хоразм” ММТП ҳудудида жойлашган “Шер Ҳусан Яминбек” фермер хўжалиги далаларида ҳам бўлди.
Мазкур фермер хўжалиги далаларида 50 гектар майдонга “Андижон-35” нави экилган. Ҳозирда 40 центнердан ортиқ мўл ҳосил етиштириш учун астойдил меҳнат қилинмоқда.
Ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбари ғўза парваришидаги агротехник тадбирлар натижасига баҳо берар экан, айрим майдонларни шира босгани, бу ҳосилдорлик кушандаси бўлиб, унинг олдини олиш борасида жиддий чоралар кўриш зарурлигига алоҳида тўхталди. Пахта очилганига маҳлиё бўлмай, ҳосилга ҳосил қўшиш лозимлиги таъкидлади.
Мингбулоқда пахта йиғим-теримига ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Шийпонлар, деҳқон уйлари қурилиб, мавжудлари таъмирдан чиқарилмоқда.
—Бу йилги мавсумда пахта йиғим-терими мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Шу боис барча эҳтиёт чоралари кўрилиши, зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим. Мазкур шарт-шароитлар тиббий ва эпидемиологик талабларни ҳам ўз ичига олиши зарур, — деди Хайрулло Бозоров.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov