#Митти_ҳикоя
МАЖНУННИНГ ЛАЙЛИСИ
Подшоҳлардан бири Мажнуннинг ишқ кўйида дали-девона бўлиб, чўлларда сарсон кезишидан Лайлига кўп қизиқар эди. Лайлини топиб, ҳузурига келтиришларини буюрди.
Лайлини шоҳ ҳузурига келтирдилар. Подшоҳ Лайлига разм соларкан қорачадан келган, сиртдан оддий канизакдан фарқи йўқ бир оддий қизни кўрди. Шунда у Лайлига қараб:
– Мажнунни ишқинг-ла девона қилиб, тоғларда, чўлларда сарсон этган Лайли сенмисан? Ажабо, гўзалликда сени бошқалардан ҳеч бир ортиқ жойинг йўқ. Оддий бир аёлдан ҳам фарқинг билинмайди. Шундай экан, қандай қилиб Мажнун кўйингда девона бўлди?
Лайли ҳеч иккиланмай жавоб берди:
– Подшоҳим, бошқа гапирманг. Чунки сиз Мажнун эмассиз. Мендаги
гўзалликларни кўра олишингиз учун сизга Мажнуннинг кўзлари керак бўлур, – деди.
Подшоҳ бу мантиқли сўзлар қаршисида таслим бўлиб, сукутда қолди.
@milliyteatr