MIGRATSIYA_XORAZM


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


🏢Миграция агентлиги Хоразм филиали

☎️+998622291996
🚩Урганч шаҳри Байналминалчи кўчаси 6-уй "Ишга марҳамат" мономаркази биноси
🚌 5,7,19 йўналишли автобуслар
📧 Электрон почта: agency_urganch@mail.ru
💬 Маълумот учун: @MIGRATSIYA_XORAZM

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Эслатма

🌏Биласизми, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз бориши мумкин:

1. Антигуа ва Барбуда🇦🇬 (180 кун)
2. Арманистон🇦🇲 (180 кун)
3. Барбадос🇧🇧 (28 кун)
4. Беларусь🇧🇾 (чекланмаган)
5. БАА🇦🇪 (30 кун)
6. Гамбия🇬🇲 (90 кун)
7. Грузия🇬🇪 (360 кун)
8. Гренада🇬🇩 (чекланмаган)
9. Гаити🇭🇹 (90 кун)
10. Доминика🇩🇲 (21 кун)
11. Малайзия🇲🇾 (30 кун)
12. Микронезия🇫🇲 (30 кун)
13. Молдова🇲🇩 (90 кун)
14. Монголия🇲🇳 (30 кун)
15. Намибия🇳🇦 (90 кун)
16. Озарбайжон🇦🇿 (90 кун)
17. Россия🇷🇺 (90 кун)
18. Сент-Винсент ва Гренадин🇻🇨 (90 кун)
19. Суринам🇸🇷 (турист картаси билан 90 кун)
20. Тожикистон🇹🇯 (30 кун)
21. Таиланд🇹🇭 (60 кун)
22. Туркия🇹🇷 (90 кун)
23. Украина🇺🇦 (чекланмаган)
24. Умон🇴🇲 (14 кун)
25. Фаластин🇵🇸 (чекланмаган)
26. Филиппин🇵🇭 (30 кун)
27. Эрон🇮🇷 (15 кун)
28. Қозоғистон🇰🇿 (30 кун)
29. Қирғизистон🇰🇬 (60 кун)

Манба 👉 Passport Index

🔻 Бизни кузатиб боринг

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


Ҳайдовчилар ва унга қизиққанлар учун Латвиядан яхши янгилик!

Латвиядаги йирик логистика компанияси - “Kreiss” билан ўтказилган музокараларда фуқароларимизни ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, Ўзбекистонда “Kreiss”нинг юк автотранспорти ҳайдовчиларини тайёрлов ўқув марказларини ташкил этиш ҳамда 2025 йилда ўзбекистонлик 400 нафар юк автотранспорти ҳайдовчисини “Kreiss” компаниясига ишга жойлаштиришни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

“Kreiss” 2024 йилда 215 мингта халқаро юк ташишни амалга оширган. Компаниянинг 1500 та автотракдан иборат ўз автопарки мавжуд. 3000 нафар ходим ишлайди, улар орасида бир гуруҳ ўзбеклар ҳам бор.


🔻 Бизни кузатиб боринг

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇷🇺 Россия Федерациясининг  ООО "Олимп" ташкилоти Самара вилоятига  фуқароларни ишга таклиф этади.

Танлов 2️⃣9️⃣➖🔠🔠🔠🔠🔠🔠

соат 1️⃣1️⃣🔠0️⃣0️⃣

😎ТАЛАБЛАР:
- 30-60 ёш эркаклар;
- РФга кириш таъқиқи бўлмаган;
- жисмонан соғлом ва иш тажриба эга;

🟥ТАЛАБ ЭТИЛГАН КАСБЛАР:

- Автокран хайдовчиси;
- С категория хайдовчи;
- Е категория хайдовчиси;
- Трубаукладчик машинисти;
- Экскаватор машинисти

Юқоридаги йўналишларда Россия Федерацияси хайдовчилик гувоҳномасига эга фуқароларга устунлик берилади. Бошқа хужжатлар РФда қайта тасдиқлашдан ўтказилади.

💲 МАОШ: 120 000—125 000 рублгача

📣Иш берувчи томонидан; 

1. Авиа чипта (3-6 ойда билет пули ушлаб қолинади);
2. Аэропортдан иш жойига трансфер;
3. 3 маҳал иссиқ овқат;
4. Патент ҳаражатлари (ишлаш учун рухсатнома, қайтариш шарти билан);
5. Ётоқхона

➡️Суҳбатга фуқаролар хорижга чиқиш паспорти билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

📍Манзил: Урганч шаҳар, Байналминалчи кўчаси 6-уй ("Ишга марҳамат" мономаркази биноси)
ЛОКАЦИЯ

☎️ Телефон: +998622291996

🔻 Бизни кузатиб боринг

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇬🇧 Буюк Британиядаги рекрутинг компаниялар вакиллари билан онлайн учрашув ташкил қилинди

Мулоқот Миграция агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти (МОМ), Буюк Британиянинг Seasonal Workers Scheme (SWS) лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи расмий операторлар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ALP (Ишчи кучи етказиб берувчилар асоциация) ҳамда GLAA (Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот) ташаббуси билан ўтказилди.

Унга Буюк Британиянинг Ўзбекистон билан ишлаб келаётган  икки компанияси билан бир қаторда "Agri-HR-Ltd", "Fruitful jobs LTD", "Concordia Charity" каби янги рекрутинг ташкилотлари раҳбарлари ҳам жалб қилинди.

Англиядаги мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. Номзодларни топиш, саралаш, имтиҳон жараёнларини шаффоф ташкил қилиш бунда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти Англиянинг Ўзбекистон билан ишлаш истагидаги барча рекрутинг операторлари билан шартнома тузиб, мамлакатимиз фуқаролари учун ажратиладиган квоталар сонини кўпайтиришга келишиб олди.

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


📌📌📌📌📌

Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари!

➡️ Ҳозирда каналимиз аъзолари сони 1️⃣4️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ нафардан ошди. Бизни кузатиб бораётганингиз учун барча-барчага жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз!

✅ Келгусида Сизнинг эътиборингизга янада фойдали бўлган маълумотларни бериб борамиз.

🟢Бизни кузатишда давом этинг. Фаолиятимиз юзасидан маълумотларни ўз яқинларингизга ҳам улашинг.

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇷🇺 Migratsiya Agentligi Rossiyada ishlayotgan va ishlash istagida bo‘lgan barcha yurtdoshlarimiz uchun rus tilini bepul o‘rganish imkoniyatini taqdim etadi!

📚 Onlayn intensiv rus tili kurslari,

▪️patent imtihonlaridan muvaffaqiyatli o‘tish uchun maxsus o‘quv dasturi;
▪️har qanday joyda turib darslarda qatnashish imkoniyati;
▪️test savollari namunalari va to‘g‘ri suhbatlashishni o‘rganish;
▪️1 oyda imtihonlarga to‘liq tayyor bo‘lish imkoniyati.

Chet elda muvaffaqiyatli ishlash uchun zarur bo‘lgan barcha bilim va ko‘nikmalarni oson o‘zlashtiring!

Shoshiling! Quyidagi havola orqali darslarga ro‘yxatdan o‘ting: https://forms.gle/eWoruPNSXFAzZgb5A

Arizani to‘ldirib, yuborish tugmasini bosganingizdan so‘ng тelegram guruhga qo‘shilish uchun havola chiqadi. Ushbu havola orqali guruhga qo‘shilishni unutmang!

🎬Online rus tili o'quv darslari 2025-yil 27-yanvar sanasidan boshlanishi rejalashtirilgan.

Murojaat uchun: Migratsiya agentligi 71 202 33 55 (ichki raqam 32 )

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


Ishga Taklif!

"Hyundai Heavy Industries" kemasozlik kompaniyasi bilan hamkorlikda Farg‘ona viloyatida malakali kadrlar tayyorlash uchun maxsus o‘quv kurslari tashkil etilmoqda. Ushbu loyiha doirasida quyidagi lavozimlar uchun nomzodlar qabul qilinadi:

ish o‘rinlari:

▪️ Koreys tili o‘qituvchisi – 4 nafar
▪️ Koreys tilidan o‘zbek va rus tillariga tarjimon – 2 nafar

Nomzodlarni tanlash:

“Hyundai Heavy Industries” kompaniyasi mas’ullari tomonidan suhbat asosida amalga oshiriladi.

Talablar:

▪️koreys tilini bilish darajasi: TOPIK 4 yoki undan yuqori
▪️yosh cheklovi: 50 yoshgacha bo‘lgan fuqarolar

⏺ish joyi: Farg'ona shahridagi KOICA kasb-hunarga o'qitish markazi
⏺shartnoma muddati loyiha davomiyligiga bog‘liq
⏺maoshi: 10 mln so‘m atrofida
⏺ish vaqti: haftada 5 kun, 8 soat

👉Ro‘yxatdan o‘tish

20-yanvardan 25-yanvargacha

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 30 фоизга ошди

2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди.

Маблағларнинг 77 фоизи 🇷🇺Россиядан (11,5 млрд. долл.) келиб тушган. Қолган қисми 🇰🇿Қозоғистон (795 млн. долл.), 🇺🇸АҚШ (577 млн. долл.), 🇰🇷Жанубий Корея (534 млн. долл.), 🇹🇷Туркия (405 млн. долл.), 🇬🇧Буюк Британия (135 млн. долл.) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

Бизни кузатиб боринг👇👇👇

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇩🇪Германияда Ausbildung дастури орқали автомобил механиги ва оператори соҳаларида касбий таълим олишни хоҳлайсизми?

❗️Номзодлар учун талаблар:

− мактабни битирган;
− немис тилида камида Б1 даражадаги сертификат;
− 18-27 ёш;
− техника соҳасига қизиқиш;
− судланмаган ва жисмонан соғлом.

Дастурнинг афзалликлари:

🛫авиачипта;
🛏яшаш жойи топишда кўмак;
🪪виза ҳужжатларини тўплаш;
✅тиббий суғурта.

⌛️Ҳафтасига 36-40 соат амалиёт

💶 ойлик стипендия (қўлга тегиши): 1-йил - 600€, 2-йил - 700€, 3-йил - 800€.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️1282, 71 202-33-55 (10/17).

Бизни кузатиб боринг👇👇👇

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇺🇿❌Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини қандай текшириш мумкин?

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

my.gov.uz дан;
✅ МИБ сайтидан;
✅ МИБ иловасидан;
✅ МИБнинг махсус Telegram ботидан.

❗️Энг қулай усули @mibuzrasmiy_bot орқали:

1. Ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасини босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз;
4. Туғилган санангизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатилади.

👏Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сиз исталган давлатингизга кетишингиз мумкин!

Бизни кузатиб боринг👇👇👇

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


#Эслатма

🇷🇺Россияда ноқонуний юрибсизми?

Россия президенти имзолаган фармонга кўра, мамлакатда ноқонуний юрган чет давлат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари 2025 йилнинг 1 январидан 30 апрелигача ўз мақомини қонунийлаштириши мумкин.

❓Сизга қайси бири маъқул, полициядан қочиб, чегарадан "кирди-чиқди" қилиб юришми ёки жаримасиз тинчгина патент олишми?

📈2025 йил учун патент нархлари

#amnistiya #migrant

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇺🇸40 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Чилонзор туманида фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇬🇧Joriy yilning 10-yanvar kuni Buyuk Britaniyadagi mavsumiy qishloq xo‘jaligi ishlari uchun ochilgan ro‘yxatdan o‘tish natijalari Hops Labour Solutions tomonidan bir yoqlama bekor qilinganligini bildiramiz.

Ushbu qaror Hops Labour Solutions tomonidan qabul qilingan va Migratsiya agentligida uni o‘zgartirish vakolati yo‘q.

Masala yuzasidan savol va e’tirozlaringiz bo‘lsa HOPSning hello@hopsls.com, complaints@hopsls.com elektron pochtasiga rus va ingliz tillarida murojaat qilishingiz mumkin.

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇩🇪Германияда Ausbildung дастури орқали металлни қайта ишлаш механиги, машина ва қурилмалар оператори соҳаларида касбий таълим олишни хоҳлайсизми?

❗️Номзодлар учун талаблар:

− мактаб ёки техникум битирган;
− немис тилида камида Б1 даражадаги сертификат;
− 18-35 ёш;
− техника соҳасига қизиқиш;
− судланмаган ва жисмонан соғлом.

Имтиёзлар:

💶 ойлик стипендия (қўлга тегиши): 1-йил - 700€, 2-йил - 750€, 3-йил - 800€.
⌛️ Ҳафтасига 35-40 соат амалиёт.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️+998882393223, @NoVoAgency_Zuhra

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


📌📌📌📌📌

⚡️ Xorazm viloyatida istiqomat qiluvchi hamyurtlarimizni Rossiya Federatsiyasining Tyumen viloyatida joylashgan "SMK Monolit" qurilish korxonasiga ishga taklif etamiz!

Migratsiya agentligi Rossiyaga hech qanday to‘lovlarsiz, tez fursatda ishga yuboradi!

⏺️kutish yo‘q!
⏺️xarajat yo‘q!
⏺️ovoragarchilik yo‘q!
⏺️hech qanday hujjat kerak emas!
⏺️barcha xarajatlar ish beruvchi hisobidan!
➕ bepul tibbiy sug‘urta!

Taklif etilayotgan ish:

Qurilishning monolit, armatura hamda apalabqa ishlari

▪️Maoshi: 1 000 dollardan boshlanadi (qo'shimcha ishlagan davri uchun har bir xodimga qo‘shimcha mukofot puli 1 000 rubldan - 4 200  rublgacha)

Taklif etilayotgan jami ish o‘rinlari soni - 400 ta

Ish jadvali: 5 kun ish, 2 kun dam olish, haftasiga 40 soat

Talablar:
▪️20-45 yoshdagi erkaklar;
▪️rus tilini muloqot darajasida bilish;
▪️RFga kirishga ta'qiq bo'lmasligi;
▪️Muqaddam sudlanmaganligi;
▪️Jismonan sog'lom va ish tajribaga ega bo'lishi.

Ish beruvchi quyidagi xarajatlarni qoplab beradi (oylik ish haqidan ushlab qolinmaydi):

▪️aeroportdan yashash manziliga olib boradi;
▪️yashash joyi bilan ta’minlaydi;
▪️ro‘yxatdan o‘tkazadi;
▪️patent rasmiylashtirish va oylik to‘lovlarini amalga oshirishda ish beruvchi yordam qiladi;
▪️agar to'liq bir yil ishlasa transport xarajatlari;
▪️maxsus ishchi kiyim

Xodim hisobidan:
▪️ovqatlanish.

Sinov muddati: mavjud emas.
Nomzodlar suhbat asosida saralab olinadi. Suhbat 2025-yilning 15 va 17-yanvar kunlari soat 11:00 dan 17:00 gacha Xorazm viloyatining 5 ta hududidagi Kasbiy ko'nikmalar markazida bo'ladi.
Urganch shahridagi "Ishga marhamat" monomarkazi binosida markaziy studiya tashkil qilinadi.

❗️Suhbatga fuqarolar xorijga chiqish pasporti bilan kelishlari so‘raladi.

📍Manzil va tanlov o‘tkazuvchi mutasaddilar haqidagi ma’lumot

Migratsiya agentligining Xorazm viloyat hududiy filiali:  
(62) 229-19-96 dushanba-juma, 9:00-18:00)

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇬🇧Angliyadagi mavsumiy ishlarga 12 331 nafar nomzod roʻyxatdan oʻtdi

❗️Onlayn test sinovi “HOPS” operatori tomonidan 2025-yil 14-15-yanvar kunlari o‘tkaziladi. Test ma’lumotlari faqat ro‘yxatdan o‘tgan va tanlangan fuqarolarga elektron pochta orqali yuboriladi. Elektron pochtangizni diqqat bilan tekshirishingiz kerak.

Agar siz onlayn test uchun havolani olmagan bo‘lsangiz, demak tanlanmagan hisoblanasiz!

Onlayn ro‘yxatdan o‘tish keyingi tanlov bosqichlarida ishtirok etishni kafolatlamaydi. Tanlov qarorlari HOPS tomonidan qabul qilinadi.

Bizni kuzatib boring👇👇👇

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


🇬🇧Буюк Британияга Ўзбекистондан нечта ишчи керак?

Янги мавсумда Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон элчихонаси "Pro-Force" ва "HOPS" рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида "Pro-Force" агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни босқичма-босқич Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Shovot tumani kambag'allikni qisqartirish va bandlikka ko'maklashish tashkiloti bilan hamkorlikda "Unify" o'quv markazi Nemis🇩🇪 va Koreys🇰🇷 tillarini o'rgatishni boshladi

Agarda siz ham ishonarli va xavfsiz  yo'l bilan quyidagi davlatlarda yuqori oylik maosh olishni istasangiz ushbu imkoniyat aynan siz uchun

☎️ Murojaat uchun: 77-067-60-00
91-861-99-66

👤 Admin:  @Unify_adminstrator

Instagram👉 https://www.instagram.com/unify_learning_center

Bizni kuzatib boring👇👇👇

Telegram|Veb-sayt|Xorijda ish

Показано 18 последних публикаций.