Migrant Mobile


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot
📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot
ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot
🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot
💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Amerika Қўшма Штатларининг шарқий қисмида кучли бўронлар содир бўлди

Табиий офат сув тошқини, электр таъминотидаги узилишлар ва кўчкиларга сабаб бўлган.

Ҳокимият Миссисипи, Теннесси ва Арканзас штатларида торнадолар ҳақида огоҳлантирган.


💸 Россиядан Ўзбекистонга доллар ва рубль юбориш учун курслар

16.02.2025 Москва 18:15, Тошкент 20:15

Ўзбекистон карталарига сўм юборишда рубл курси:

• MilliyPay 140,00 (0) 👉🏻 Онлайн
• Tezda 138,83 (0) 👉🏻 Пул юбориш
• Sendy 138,00 (0) – промокод MIGRANTMOBILE 
KWIKPAY 137,33 (0) 👉🏻 Иловани юклаб олиш
• Мир привилегий 137,10 (+1,00) – промокод migrantmobile
• Сбербанк (Ҳамкорбанк картасига) 135,50 (0)

Пул ўтказиш тизимларидаги долларнинг рублга нисбати:

• MilliyPay 91,21 (0) 👉🏻 Онлайн
KWIKPAY 93,41 руб (0) – промокод foydali 👉🏻 Иловани юклаб олиш
• Золотая Корона 94,01 руб (-0,03)
• Мир привилегий 94,40 руб (+0,60) – промокод migrantmobile
• Sendy 94,55 руб (+0,60) –

@migrant_mobile
#курс


Хитойнинг электр автомобил ишлаб чиқарувчи BYD компанияси ва DeepSeek суьний интеллекти технологияларни ривожлантириш бўйича бирлашишини эьлон қилди.


U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб етиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

1-турда Ўзбекистон Яманни минимал ҳисобда мағлуб этган эди.

@migrant_mobile


💵 Доллар кейинги ҳафтада 87 рублгача тушади, аммо кейин кескин 100 дан ошади — BitRiver таҳлилчиси Владислав Антонов

@migrant_mobile

10.6k 0 209 181 45

Репост из: Migrant Mobile
🪪 Меҳнат патенти “аннулирован” бўлса, қачон янги патент олса булади?

Бундай ҳолда, чет эллик янги патент олиш учун патент бекор қилинган (аннулирован) санадан бир йилдан кейин мурожаат қилиши мумкин.

Патент “аннулирован” бўлишига асосий сабаблар:

1. жиноят учун судланганлик ёки ëпилмаган судимость борлиги;
2. РФда йилига 2 ёки ундан ортиқ маротаба миграция конунчилигини бузиш;
3. патент расмийлаштиришдан олдин 5 йил ичида РФдае суд карори асосида «выдворение» бўлиш;
4. ёлғон маълумот бериш;
5. меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномани патент берилган кундан бошлаб 2 ой ичида Ички ишларга тақдим этилмаслиги.

Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile


🇹🇷 Туркияга шартли кириш тартиби бекор қилинди

Олдин Туркияда қонуний қолиш муддатини оширган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олиш бўйича рад жавоби олган хорижий фуқаролар мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) орқали қайтиб келишлари ва 10 кун ичида янги ариза топширишлари мумкин эди. Энди бу имконият тўлиқ бекор қилинди.

@migrant_mobile


Репост из: Migrant Mobile
Чет эл фуқаросининг “яшил карта”си

Яшил карта (дактилоскопия картаси) – Россияда 90 кундан ошиқроқ қолишни режалаштираëтган хорижликларга бериладиган ҳужжат. У бармоқ изларини топширгандан ва суратга тушганидан кейин берилади. Мигрантлар уни патентга ҳужжат топширган пайтда олишади.

Дактилоскопия картаси 10 йил амал қилади.

Россияга ишлаш учун келган чет элликлар мамлакатга киргандан сўнг 30 кун ичида ушбу картани олишлари керак. Бошқа мақсадлар билан келган ва РФда 3 ойдан ортиқ қолишни режалаштираëтган чет элликлар эса 90 кун ичида ушбу ҳужжатни олишлари керак.

“Яшил карта”ни кимга олиш шарт эмас?

— Беларусь фуқароларига,
— РВП ва ВНЖга эга бўлган чет элликларга
— ишлаш учун эмас ва РФда 3 ойгача қолишни режалаштираëтганларга

Мигрантлар учун фойдали хабарлар 👉🏻 @migrant_mobile

11k 0 34 28 27

🇷🇺Россияда ноқонуний юрибсизми?

Россия президентининг 2024 йил 30 декабрь куни имзоланган фармонига кўра, жорий йил 5 февралдан РФ ИИВ томонидан “Назорат қилинадиган шахслар реестри” юритила бошланди.

Миграция соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари киритиладиган мазкур реестр рўйхатидагилардан Россиядан чиқиб кетиш ёки 2025 йил 30 апрелгача ўз ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш учун ИИВнинг ҳудудий органига, "ПВС"нинг филиалига ёки Москва шаҳридаги "Сахарово” кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилиши талаб этилади.

❗️Фармонга мувофиқ, “амнистия” даврида чет эл фуқароларига нисбатан Россиядан чиқариб юбориш, махсус сақлаш муассасаларга жойлаштириш ва кейинчалик Россияга киришни чеклаш билан боғлиқ чоралар қўлланилмаслиги лозим.

Реестрга киритилган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

1. Кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш;
2. Никоҳ тузиш;
3. Юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
4. Банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш;
5. Транспорт воситаларини бошқариш.
6. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш.

Юқоридаги салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида, Россиядаги ноқонуний юрган Ўзбекистон фуқаролари зудлик билан ўз мақомини қонунийлаштиришга чақирилади.

👉🏻 Ҳуқуқий мақомни текшириш

Обуна бўлинг @migrant_mobile


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухорода рус машинасининг рақамини ўзгартириб юрган ҳайдовчи 145 марта радарга тушди.

Унинг жарималари миқдори 89 млн 147 минг сўмга етган. Машина жарима майдонига қўйилган.

@migrant_mobile


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратамиз – Шавкат Мирзиёев

Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile


📞 Россия ташқи ишлар вазири ва АҚШ давлат котиби ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Россия ТИВ хабарига кўра, Лавров ва Рубио телефон орқали суҳбат чоғида:

▪️ўзаро ҳурмат асосидаги мулоқотни тиклаш учун ишлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар,

▪️доимий алоқалар, жумладан, Путин ва Трамп ўртасидаги учрашувга тайёргарлик кўриш бўйича келишиб олдилар,

▪️икки давлат ўртасидаги муносабатларда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун алоқа каналини сақлаб қолишга келишдилар,

▪️Россиянинг АҚШдаги дипломатик миссияси иш шароитларини кучайтириш учун Обама бошлаган чизиққа барҳам бериш йўлларини муҳокама қилдилар,

▪️Россия ва АҚШнинг хорижий ваколатхоналари фаолиятидаги ўзаро тўсиқларни бартараф этиш чораларини келишиш учун экспертлар учрашувини ташкил этишга келишдилар,

▪️долзарб халқаро муаммолар юзасидан ўзаро ҳамкорликка содиқликларини тасдиқладилар, жумладан Украина ва Яқин Шарқ бўйича.

@migrant_mobile


❗️Москванинг Внуково аэропортида 28 ёшли америкалик йўловчи ҳибсга олинди. Унинг юклари орасидан каннабис қўшилган мармелад топилган

Унга нисбатан "Гиёҳвандлик воситалари контрабандаси" моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

@migrant_mobile


Путин ва Трампнинг учрашуви февраль ойи охирида Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg манбаларга таяниб

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ ва Россиянинг юқори мартабали амалдорлари ушбу учрашувга тайёргарлик кўриш учун келаси ҳафта Саудия Арабистонида учрашади.

@migrant_mobile


Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради

Давлат раҳбари 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.


Абдуқодир бугун майдонга тушди ва "Манчестер Сити" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

"Манчестер Сити" – "Ньюкасл" 4:0.

Хусанов майдонга тушган барча ўйинларда "Сити" ғалаба қозонмоқда, у ўйнамаган ўйинларда эса мағлуб бўлмоқда.

14.4k 0 14 32 227

Исроил: Туркия Суриядаги энг муҳим ўйинчига айланмоқда

Исроилнинг Моче Даян стратегик таҳлил маркази хулосасига кўра, Туркия Сурияда Усмонлилар даврига хос сиёсат юритмоқда ва мамлакатни қайта тиклаш ҳамда Сурия армиясини тайёрлашда етакчи ўринни эгаллаши мумкин.


«Манчестер Сити» «Нюкасл»га қарши, «Бавария» «Байер» меҳмони. Ҳафта ўйинлари анонси

Европада бу дам олиш кунлари қизиқарли тўқнашувлар жуда кўп. Германия ва Италияда маҳаллий Класиколар бўлиб ўтса, Манчестерда яна Ҳусановнинг майдонга тушишини биргаликда кутамиз. Англияда яна бир ўйин барчанинг эътиборидан четда қолмаса керак – мавсумнинг икки омадсиз топ-клуби ким кучсиз эканини аниқлашади.


🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон элчихонаси АҚШ ҳукуматига Панамага депортация қилинган ўзбекистонликлар бўйича сўров киритди

Кеча, 14 февраль куни АҚШ ноқонуний муҳожирларни ҳарбий самолётда Панамага депортация қилган. Самолёт бортида Ўзбекистон, Афғонистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Туркиядан келган 119 киши, жумладан, оилалар бўлган. Улар АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтгандан сўнг қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон элчихонаси АҚШ ҳукуматига сўров киритган.

@migrant_mobile


Москва марказида чеченистонлик эркак ва қирғизистонлик такси ҳайдовчиси йўлни «бўлиша олмади»

Можаро 14 февраль куни юз берган. Оғзаки жанжал қуролли жанжалга айланган. Geely ҳайдовчиси қурол ишлатгандан сўнг, таксичи уни атайлаб уриб юборган. Чеченистонлик эркак яна бир неча марта такси ҳайдовчисига қарата ўқ узган.

Ўқ узган эркак жиноят жойидан қочиб кетган, таксичи эса касалхонага ётқизилган. Жиноятчи полиция томонидан ҳибсга олинган.

Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile

15.9k 2 111 61 136
Показано 20 последних публикаций.