⚡️Бухоролик ҳайдовчидан ЙТҲда етказилган 126 миллион сўм зарар ундирилди
Бу ҳақда «Дарё»га МИБнинг Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси хабар берди.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг октябрь ойида фуқаро Р.О. ўз бошқарувидаги Cobalt’да тезликни ошириб, фуқаро А.А. бошқариб кетаётган Malibu’га урилган. Оқибатда Malibu ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Шунингдек, унинг автомашинасига ҳам катта зарар етган.
Мазкур ишни кўриб чиққан суд ҳайдовчи Р.О.га тўқнашув натижасида фуқаро А.А. ҳамда унинг Malibu автомашинасига етказилган зарар учун жами 126 миллион 611 минг сўм пул ундирилиш лозимлигини белгилаган. Бироқ Р.О. қонуний талабни бажармаслик учун турли алдов йўлларини қўллаган.
МИБнинг Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочилари эса қонуний ваколатларидан тўлиқ фойдаланиб, фуқаро А.А.нинг фойдасига Р.О.дан 126 миллион 611 минг сўм пулни ундириб берган.
©️МИБ Бухоро вилояти бошқармаси
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube