Репост из: Bosh prokuratura
Солиқлар-иқтисодиётимиз таянчи
Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади. Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликларининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ва солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси органларига жорий йилнинг 8 ойида 1,1 трлн. сўмлик 23,3 минг та солиқ ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Бошқарма органлари томонидан жорий йилнинг 8 ойида 908,7 млрд. сўмлик 13,6 минг та ижро ҳужжатлари тамомланган, солиқ ундируви режаси 896,1 млрд. сўмга ёки 119 фоизга бажарилган, амалда ундирув 285,4 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.
Биргина сентябрь ойининг ўтган даврида 41,9 млрд. сўмлик солиқ ундирувлари амалга оширилди.
Мисол учун, Олот туманидаги “Олот нефтгаз разведка экспедицияси” жамиятидан 4,5 млрд. сўм, Қоровулбозор туманидаги “Узнефтегазқудуқтаъмирлаш” корхонасидан 1,5 млрд. сўм солиқ ундирувлари амалга оширилди.
Ҳудди шундай, Бюронинг Ромитан тумани бўлими иш юритувида қарздор “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 1-сон қурилиш-монтаж бошқармасидан 5,1 млрд. сўмлик солиқ қарзини ундириш юзасидан 25 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган 6 турдаги мол-мулклар: “Solar” русумли экскватор, “ТГ-124А” русумли қувур ётқизгич кран, “Камаз” русумли цистернали юк автомашинаси, “Isuzu” русумли автобус, “SAZ” русумли юк ағдаргич, бино-иншоотлар мажмуаси, темир металл конструкцияли уй контейнерлар хатланган.
Ҳозирда бино-иншоотлар 1 млрд. 60,1 млн. сўмга баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди. Эндиликда сотувдан тушган пуллар солиқ қарзини қоплашга қаратилади.
Мазкур йўналишдаги ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
👉 @uzbprokuratura