Нисо сураси, 128-оят.
Агар аёл киши ўз эридан нафрат ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро сулҳга келишишларида гуноҳ йўқ. Сулҳ яхшидир. Нафслар қизғанишга ҳозирдир. Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор Зотдир.
Суранинг бошидаги оятларда агар оилада аёл киши томонидан эрига нафрат – бош кўтариш ҳолати юзага келганда нима қилиш кераклиги муолажа қилинган эди. Бу оятда эса унинг акси муолажа қилинмоқда. Оилавий ҳаётда, турли сабабларга кўра, эрда хотинига нисбатан нафрат пайдо бўлиши мумкин. Натижада, эр хотинидан ажралмоқчи ёки ундан юз ўгириб, талоқ ҳам қилмай, муомала ҳам қилмай ташлаб қўймоқчи. Хотин эридан ажрашни хоҳламаса, ярашишга уринади.
«Агар аёл киши ўз эридан нафрат ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро сулҳга келишишларида гуноҳ йўқ».
У ўз эрининг нафратига ёки юз ўгиришига сабаб бўлган ишларни бартараф этиш билан уни рози қилиб, ажралмай қолишга тиришади.
Мисол учун, ҳатто ўз қонуний ҳаққи бўлмиш маҳрининг ҳаммасидан ёки бир қисмидан воз кечиб юбориши мумкин. Нафақа бермасанг ҳам, майли ёки озроқ нафақа берсанг ҳам, талоқ қилмасанг бўлди, дейиши мумкин. Шунга ўхшаш, ҳолатга қараб, турли таклиф ва муросалар билан сулҳ тузиб, ажралмай қолишда гуноҳ йўқ экан. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида:
«Сулҳ яхшидир», дейилмоқда.
Исломда турли усулларни қўллаб оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинади. Ушбу чоралар ҳам мазкур рағбатдан келиб чиққан. Оятнинг давомида:
«Нафслар қизғанишга ҳозирдир», дейилмоқда.
Яъни инсон нафсида қизғаниш табиати бор. Молу мулкни қизғанади.Чиройли нарсаларни қизғанади. Мансаб ёки яхши ҳолатларни қизғанади. Ана шу табиий ҳолни эътиборга олганда, шояд, хотин томондан таклиф қилинган молу мулк ва баъзи қулайликлар эрдаги қизғаниш табиатини қўзғаб, ажралмай қолишга рози бўлса. Лекин инсоний алоқалар фақат молу мулк ёки баъзи манфаатлар асосидагина қурилмайди. Балки, яхшилик, савоб ишлар қилиш ва бошқа ҳолатлар ҳам кўп. Исломда шунга кўпроқ тарғиб қилинади:
«Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор Зотдир».
Жумладан, хотинидан нафратланиб, уни талоқ қилмоқчи бўлган ёки юз ўгириб, тек ташлаб қўймоқчи бўлган эркак ўша хотиннинг ажрашиш истаги йўқлигини билгач, унга яхшилик қилиб, тақво юзасидан ўзи билан олиб қолса, яхши бўлади. Аллоҳ унга ажр ва савоб беради.
@mehrobuz