Нисо сураси, 125-оят.
Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? Ва Аллоҳ Иброҳимни ¤зига халил тутгандир.
Ушбу оятдаги савол бир нарсани билиш учун берилаётган савол эмас. Балки, бор нарсани иқрор қилиш учун айтилаётган тасдиқ саволидир.
«Юзини Аллоҳга таслим қилиш» – мусулмон бўлишдир.
«Иброҳимнинг тўғри динига эргашиш» ҳам мусулмонликдир. «Аллоҳга юзини таслим қилиш» ибораси ҳар бир ишни иймон билан, Парвардигори Оламга ихлос қилган ҳолда бажаришга айтилади. Қилган яхши амалнинг қабул бўлишига иймон қанчалик шарт бўлса, ихлос ҳам (яъни ишни Аллоҳнинг розилиги учун ихлос билан адо этиш) шунчалик шартдир.
Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати – дини Ислом эди. Аллоҳ таоло бошқа оятларда ҳам бу ҳақиқатни баён этган. Демак, оятда Исломдан ўзга ҳақиқий дин йўқ, дейилмоқда ва бу динга одамларни янада қизиқтириш учун Иброҳимни Аллоҳ таоло Ўзига тутгани таъкидланмоқда.
@mehrobuz