Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Телеграм канали меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига ҳуқуқий, психологик маслаҳат бериш мақсадида яратилган
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Tomsk oblastiga O‘zbekistondan mutaxassislar ishga jalb qilinadi

O‘zbekistonning Novosibirsk shahridagi bosh konsuli Aslam Akbarov Tomsk oblasti gubernatorining iqtisodiyot, investitsiya siyosati va mulkiy munosabatlar bo‘yicha o‘rinbosari Vasiliy Potemkin bilan muzokara o‘tkazdi.

👉 https://kun.uz/71370011

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Хорижда иш
#Эслатма

Калуга вилоятида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланмоқда?


Калуга вилояти губернатори Владислав Шапша қарори билан ҳудудда 2025 йил бошидан маданият, спорт, дам олиш ва кўнгилочар соҳаларида ишлаш мигрантлар учун тақиқланмоқда.

Боровск туманида жойлашган Кўп тармоқли миграция марказида мигрантлар билан юз берган шов-шовли воқеадан кейин 2022 йилда Калуга вилояти "Чет элда яшовчи ватандошларни Россия Федерациясига ихтиёрий равишда кўчиришга ёрдам бериш дастури"дан чиқиб, савдо, умумий овқатланиш, жамоат транспорти, рекрутинг агентликлари каби соҳалар хорижий ишчилар учун тақиқланган эди.

👉 @o_norov


Репост из: Хорижда иш
🇺🇸АҚШга 6000 доллар эвазига ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Жиззах шаҳри Алишер Навоий МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.С. фуқаро С.Г.ни ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиши эвазига 6000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасдан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Migrantlarga talablarni kuchaytirish kerak» – Putin Rossiyaga migratsiya oqimini kamaytirish va tartibga solish haqida

Shu bilan birga, u Rossiyadagi qurilish va sanoat sohalarida yuz minglab ishchi kuchi yetishmayotganini qayd etgan.

👉 https://kun.uz/15937910

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Moskvada general portlatildi. Gumondor – o’zbek

17 dekabr kuni Moskvada Rossiya qurolli kuchlarining radiatsiya, kimyoviy va biologik mudofaa qo‘shinlari boshlig‘i, general-leytenant Igor Kirillov hamda uning yordamchisi portlatib yuborildi. Jinoyatda Ukraina maxsus xizmatlarining topshirig’i bilan harakatlangan 29 yoshli O’zbekiston fuqarosi gumonlanmoqda. FXXga ko’ra, terakt tashkilotchilari ijrochiga 100 ming dollar mukofot hamda Yevropa Ittifoqiga chiqarib qo‘yishni va’da qilgan.

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbek migranti: u vataniga oltin eksportidan ham ko‘proq foyda keltiryapti

Bugun taxminan 2,5 million o‘zbekistonlik xorijda mehnat qilyapti. Ular vatanga yuborayotgan pullar hajmi oltin eksporti tushumlaridan ham ko‘proq, YaIMning naq 14 foizidan oshadi. Kun.uz Xalqaro mehnat migrantlari kunida chet elda ishlayotgan vatandoshlarning O‘zbekiston iqtisodiyotidagi o‘rniga e’tibor qaratdi.

👉 https://kun.uz/58515712

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Хорижда иш
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
18 декабрь − Халқаро мигрантлар куни!

Биласизми, бутун дунёда 184 млн инсон турли сабабларга кўра ўз ватанидан узоқда меҳнат қилади ва улар 2023 йилда ўз яқинларига 656 млрд АҚШ доллари пул жўнатган.

Ўзбекистонга эса 2023 йилда 11,4 млрд АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилган бўлса, 2024 йил якунигача бу кўрсаткич 15 млрд АҚШ долларига етиши прогноз қилинмоқда.

Бугунги сана муносабати билан, хорижий давлатларда ҳалол ризқ топаётган мусофир юртдошларимиз, уларнинг оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз!

👉 @o_norov


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
O‘zbekiston fuqarosi Moskvada rossiyalik general o‘ldirilishida gumonlanmoqda

Rossiya FXX xabarida aytilishicha, terakt tashkilotchisi Ukraina maxsus xizmati bo‘lib, ular ijrochiga 100 ming dollar mukofot hamda Yevropa Ittifoqiga chiqarib qo‘yishni va’da qilgan.

👉 https://kun.uz/75617465

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Хорижда иш
🇬🇧Буюк Британияда тўлаган солиқларингизни қайтариб олинг!

❗️Биласизми, эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Буюк Британияда ишлаган вақтида тўлаган солиқларини қайтариш имкониятига эга.

💷Солиқларни қайтаришда 60 £ (фунт стерлинг) хизмат ҳақи қайтариладиган солиқ суммасидан ушлаб қолинади.

🙅‍♂️Олдиндан ҳеч қандай тўловлар йўқ.

👉Анкетани тўлдиринг

ℹ️Маълумот учун: @tax_return_legal

👉 @o_norov


Репост из: XORIJDA ISH
Rossiyada imtihonlarni qayerlarda topshirish mumkin?

Rossiya Federatsiyasi Hukumati Farmoyishi bilan (10 декабря 2024 г. N 3641-р) ushbu mamlakatda mehnat faoliyatini olib bormoqchi bo‘lgan chet el fuqarolari rus tili, Rossiya tarixi va migratsiya qonunchiligi bo‘yicha imtihonlar topshiradigan davlat muassasalari ro‘yxati tasdiqlandi.

🔖 Ro‘yxatga jami 92 ta muassasa kiritilgan. Ularning nomi, joylashuv manzillarini ushbu havola orqali ko'rish mumkin.

Bunga qadar imtihonlarni Rossiya Oliy ta’lim vazirligi tomonidan akkreditatsiya qilingan ta’lim muassasalari amalga oshirgan.

Xorijda ish|Facebook|Youtube|Instagram|


Репост из: XORIJDA ISH
❗️Migratsiya agentligi Qozog‘iston Respublikasida bo‘lib turgan va tranzit yo‘nalishida harakatlanayotgan O‘zbekiston fuqarolarini ogohlantiradi!

So‘nggi kunlarda Qozog‘iston Respublikasining hududlarida ob-havoning keskin sovushi natijasida yo‘llarda harakatlanish bilan bog‘liq noqulayliklar yuzaga kelmoqda.

Yaqin haftalar davomida magistral yo‘llarga tuman tushib, kuchli qor yog‘ishi hamda muzlash holatlari kuzatilishi mumkin. Bu esa avtoyo‘llarda harakatlanishda qiyinchiliklar keltirib chiqaradi.

Shu munosabat bilan, qo‘shni davlatda bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolaridan yo‘llarda harakatlanishda barcha xavfsizlik qoidalariga qat’iy rioya qilishni, juda zarur bo‘lganda poyezd yoki samolyotga chiqishlaringizni, zarurat bo‘lmaganda uzoq masofali yo‘llarda transport vositalarida harakatlanmay turishlaringizni so‘raymiz.

Xorijda ish|Facebook|Youtube|Instagram|


Репост из: Migratsiya agentligi
Кафилни “кафансиз" қолдирманг!

Охирги вақтларда Корея Республикасига вақтинча ишлаш учун борган фуқароларимиз орасида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, бу Ўзбекистонга ажратиладиган ишчи квоталар сонига жиддий таъсир кўрсатиши, мамлакатимиздан борган ишчиларнинг имиджи тушиб кетишига сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар бериб бораяпмиз.

Шу боис, Кореяга ишлаш учун бораётган ҳар бир юртдошимиз кетиш олдидан уч томонлама шартномага имзо чекмоқда. Шартномада:

"Агарда ўз иш жойимни сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал фаолият юритадиган бўлсам, мени кафилликка олаётган шахс, яъни яқин қариндошимдан Кореяда нолегал юрган ҳар бир ойим учун 2000 АҚШ долларидан (ҳозирги вақтда) жарима ундирилишига розиман",

-деган жумлалар бор.

Ушбу расмда Кореяга ишлаш мақсадида кетган ва шартнома шартларини бузган қашқадарёлик фуқаро М.Анинг кафилидан суд қарорига асосан МИБ 70 392 000 сўм ундирганини кўриш мумкин.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.

Қочиб кетишдан олдин ўйлаб кўринг!


@uzmigration


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Koreyadagi o‘zbekistonliklar ish joyini tashlab ketgani tufayli kafillardan 2 mlrd so‘m undirildi

Janubiy Koreyadagi qariyb 80 nafar o‘zbekistonliklar o‘z ish joylarini sababsiz tashlab ketgani oqibatida ulardan 2 mlrd so‘m jarima undirildi.

👉 https://kun.uz/55471989

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Хорижда иш
#Эслатма

Красноярск ўлкасида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланмоқда?


Красноярск ўлкасида мигрантлар учун енгил таксиларда йўловчи ташиш, ихтисослаштирилган дўконларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари чакана савдосида ишлаш тақиқланмоқда. Аммо ҳудуд хорижий ишчи кучидан бутунлай воз кечишга тайёр эмас.

Губернатор Михаил Котюков имзолаган фармонга асосан, ушбу тақиқ 2025 йил 1 мартдан кучга киради.

Маълумотларга кўра, Красноярск ўлкасига ҳар йили 100 мингга яқин чет эл фуқароси ишлаш мақсадида келади. Уларнинг 22 фоизидан ортиғини ўзбекистонликлар ташкил этади.

👉 @o_norov


Репост из: Хорижда иш
🇹🇷Туркияда иш, ойлик маош 632-863$!

Туркиянинг Анталиясидаги 5 юлдузли меҳмонхоналарда мавсумий (6-8 ой) ишлашни истайсизми?

Вакансиялар сони: 1200 та

Иш соҳаси: хизмат кўрсатиш

1️⃣Рус, инглиз ёки турк тилларидан бирини биладиганлар учун:
ресепшн (қабулхона ходими);
хостес (меҳмонхона ходими);
бармен;
официант.

2️⃣ Тил билиш талаб қилинмайди:
ошхона ишчиси;
хона тозаловчи;
боғбон.

❗️ Номзодлар учун талаблар:
1. Соҳа бўйича иш тажрибаси;
2. Судланмаган;
3. 19-45 ёш оралиғи;

⚡️ Иш берувчи ҳисобидан:
🛏 яшаш жой;
🍽 3 маҳал овқат.

👉🏻 АНКEТАНИ ТЎЛДИРИНГ

Қўшимча саволлар учун:
🌐Телеграм: @Antaliyaturkey
☎️Телефон: 50 015-10-48

Мазкур вакансия лицензияга эга ХБАга тегишли

👉 @o_norov


Репост из: Хорижда иш
#Эслатма

🇰🇷 Жанубий Кореяда E-9 визаси асосида ишлаётган фуқаролар диққатига!

🗓Жанубий Кореяда чет эллик ишчи E-9 визаси билан дастлаб 3 йил, кейин иш берувчининг розилиги ва қўллаб-қувватлаши орқали қўшимча 1 йилу 10 ой, яъни жами 4 йилу 10 ой ишлаш имкониятига эга.

Виза муддати қандай узайтирилади?

1️⃣Виза муддатини узайтириш учун иш берувчи билан янги меҳнат шартномаси тузиш зарур. Агар иш берувчи бунга рози бўлмаса, виза муддатини узайтириш имкони бўлмайди.

2️⃣Иш берувчи розилиги олингач, янги меҳнат шартномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар билан Иммиграция хизматига мурожаат қилиш керак.

❗️Агар иш берувчи шартномани қўшимча 1 йилу 10 ойга узайтиришни истамаса ёки розилик бермаса, чет эллик ишчи дастлабки 3 йиллик виза муддати тугаши билан Кореядан чиқиб кетиши шарт.

👉 @o_norov


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Rossiyaning Volgograd oblastida migrantlarga 9 ta sohada ishlash taqiqlandi

2025-yilda ular umumiy ta’lim va sog‘liqni saqlash sohasi xodimlari, kuriyer sifatida ishga qabul qilinishiga cheklov o‘rnatildi.

👉 https://kun.uz/96923247

Kun.uz расмий канали


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади


Манба: ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлиги оширилади


“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг штат жадвалига, биринчи котиб – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.

✅ Қуйидагилар Вакилнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда яқин ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Muhojirlarimiz har qancha kamsitilsa ham TIVdan sado yo‘q” — Xorijdagi vatandoshlarni kim himoya qiladi?

Rossiyadagi o‘zbek muhojirlari natsistlar davridagi kabi qo‘llarini yelkasiga qo‘yib, olib o‘tilganida ham Tashqi ishlar vazirligidan sado chiqmadi, deydi huquqshunos Botirjon Shermuhammad. Siyosatshunos Kamoliddin Rabbimov esa Tashqi ishlar vazirligining fundamental vazifalaridan biri xorijdagi O‘zbekiston fuqarolarini himoya qilish ekani, lekin bu tafakkur juda zaif qolayotganini ta’kidladi.

📹 TO‘LIQ VIDEONI TOMOSHA QILING

Показано 20 последних публикаций.