Репост из: 🔻Тезкор 24
МИБ: Энди қарздорларнинг пластик карточкаларига тақиқ қўйилмайди!
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамларига қўйилаётган тақиқ(чеклов) масалалари” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Тадбирда, Бюро директори ўринбосари Ш.Хайдаров, Бюро марказий аппарати масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
«Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Марказий банк ва бошқа мутасадди идоралар билан – жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидаги тақиқларни қўйиш ва ечиш масалаларини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда.
Бунда асосий эътибор — фуқароларнинг қарздорлиги учун пластик карточкаларига қўйилаётган тақиқларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри қўйилишига қаратилади.
Бу борада янгича автоматлаштирилган платформа йўлга қўйилиши назарда тутиляпти, яъни қарздорлик бартараф этилгач, тақиқ электрон тарзда ечилиб, фуқаролар турли инстанция ва идора, ташкилотларга мурожаат этиб, оворагарчиликларга дуч келмайди.
Бундан ташқари, Бюронинг расмий сайти орқали ҳам фуқароларимиз ўз қарздорликлари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлиши мумкин» дейди Бюро директори ўринбосари Ш.Хайдаров.
Яна бир йўлга қўйилиши лозим бўлган янгилик — халқаро аэропорт ва темирйўл вокзалларида фуқаролар ўзларининг қарздорликлари ҳақида маълумотга эга бўлишганида, уни зудликда тўлаб, бартараф этиш имкони яратилиши назарда тутилмоқда.
Бу эса қарздорларнинг четга чиқиш ва сафарларга боришига тўсқинлик қилиш ҳолатининг олдини олишга имконият яратади.
Яна бир муҳим жиҳат, коммунал хизматлар учун фуқароларнинг пластик карточкаларига тақиқ қўйиш фақатгина, суд қарори асосида амалга оширилади.
Шуни таъкидлаш керакки, агарда фуқароларимизда банкдаги ҳисобрақамларига тақиқ қўйилишида муаммолар юзага келган тақдирда ва бунга боғлиқ масалалар бўйича Бюрода ташкил этилган “1107” қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари лозим бўлади.
«Бу жараёндаги янгилигимиз – Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурслари ва қаттиқ маиший чиқинди учун тўловларни ундириш, шунингдек суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашнинг шаффоф тизимини яратиш, қарздорларга хабар бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда ихтиёрий тўлов маданиятини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 1 июль кунига қадар, жисмоний шахслардан қарздорликни банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш амалиёти тўхтатилди.
Эндиликда, Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари томонидан Бюро, банк муассасалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги электрон ахборот алмашиш тизими интеграциялашуви, шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахсларнинг Ягона идентификация тизими йўлга қўйилганга қадар – суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича қарздор жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларига тақиқ қўйилиши – тақиқланади, дейди Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпулатов.
манба: Hordiq.uz
👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw