Сув ва транспортга масъул раҳбарлар ишдан кетди
Кеча президент инвестиция бўйича йиғилиш ўтказган ва унда бир қатор ҳокимлар, амалдорлар ишдан олинган.
Хусусан, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун:
▪️Сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов;
▪️Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов;
▪️“Ўзсувтаъминот” раиси С.Саифназаров;
▪️“Ўзбекистон темир йўллари” раҳбари Х.Хосилов;
▪️“Автойўл” қўмитаси раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга ҳайфсан берилган.
Бундан ташқари, Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарлари ҳокимлари ишдан олинган.
Улар инвестиция кўрсаткичлари пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги сабаб бўшатилган. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб чиқади.
@media24uz