Репост из: KUNDALIK
Аллоҳнинг қудрати олдида ер юзининг тўртдан бир қисмини эгаллаб турувчи, инсонлар назарида энг улкан мамлакат ҳам, дунёнинг ярим бойлигига эга мамлакат ҳам – қўйингки, бутун инсоният ожиз.
Кимдир «менинг қуролим бошқа ҳеч кимда йўқ», дея кибр отига минса, яна кимдир «менинг айтганимни қилмасанг, умрингда кўрмаган балоларга дучор қиламан», дея қаҳр отига минди.
Ер сайёраси онгли инсонлар яшайдиган масканга эмас, кучини кўрсатадиган, алдов биланми, пўписа биланми – қандай йўл билан бўлмасин, ўзганинг ҳақи тортиб олинадиган улкан майдонга айланди.
Муқаддас Китобимизда сақланишга, қайтаришга даъват қилинган гуноҳи кабиралар айрим ўзини буюк деб атайдиган мамлакатлар томонидан очиқчасига қўллаб-қувватланиб, тарғиб қилина бошлади.
Балки адашаётгандирман, валлоҳи аълам, гуноҳларини кечиришни сўраб Каъбатуллоҳга бориб келган, беш вақт ибодатни Алоҳнинг уйи – масжидда ўтайдиган айримлар билиб туриб, яна гуноҳ ишларни қилишдан тийилмади.
Кейинги ойларда бутун ер юзини ваҳимага солган коронавирус – тождор вирус Аллоҳнинг буюклигини – Малик (ҳақиқий эга) ҳам, Муҳаймин (ҳамма нарсани қамраб олувчи) ҳам, Азиз (барчанинг устидан ғолиб), Ҳафийз (ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи) ҳам, Хофиз (пасайтирувчи) ҳам, Рофеъ (кўтарувчи) ҳам, Музилл (хор қилувчи) ҳам, Раҳмон (улуғ неъматларни берувчи) ҳам, Адл (мутлақ адолат қилувчи) ҳам, Рақийб (ҳеч бир заррани ҳам қўймай муроқаба қилиб турувчи) ҳам, Қодир (чексиз қудрат соҳиби) ҳам ўзи эканлигини англатиш учун юборилган бир ҳикмати, каромати, жазоси эмасми.
Бир неча йиллардан бери бир-бирига таҳдид қилиб келаётганларнинг фикри-зикри эндиликда мана шу касалликда.
Аллоҳ берган неъматларни «меники» дея талашаётганларнинг фикри-зикри эндиликда мана шу касалликда.
Бутун кунини ўйин-кулги, кайф-сафо билан ўтказаётганларнинг фикри-зикри эндиликда мана шу касалликда.
Зеро, керак бўлса, ер юзини супуриб ташлайман, деганлар ҳам кўзга кўринмас, зарраларнинг заррасидан ҳам кичик бўлган тождор офат олдида ожиз қолмоқда.
Инсониятдан талаб қилинадиган нарса эса билиб-билмай гуноҳ қилишни тўхтатиш, Яратгандан мағфират ва ҳидоят сўрашдир.
Аллоҳнинг карами кенг – у Раъуфдир (ўта шафқатли ва меҳрибон).
Дилшод Асқаров
Kun.uz кундалиги