БОЙЛИК.
"Елкамда пул тўла тўрва" демагин,
"Пул бўлса чангалда шўрва" демагин,
Кўзингни ёғ босиб ақлинг емагин,
Дунёда пул билан битмас ишлар бор!
Тирноққа зорлар бор бойлиги бисёр,
Қўлида юз минглаб ҳизматчи дастёр,
Бойликка суянма бўл доим ҳушёр,
Дунёда пул билан битмас ишлар бор!
Тузалмас бир дардга мубталолар бор,
Қанча пул сарф этар кетади бекор,
Бу ҳолни англамоқ тушунмоқ даркор,
Дунёда пул билан битмас ишлар бор!
Пул билан обрўни топиб бўлмайди,
Битилган қадардан қочиб бўлмайди,
Не кутар эртага билиб бўлмайди,
Дунёда пул билан битмас ишлар бор!
Бас, дўстим суянма дунё ўткинчи,
Бойлар бор оламни тутган ўкинчи,
Бўлсанг ҳам дўнёда дўстим биринчи,
Дунёда пул билан битмас ишлар бор!
Биродар сўзимни қилгин тафаккур,
Охират ишига қилгин тадаббур,
Бойликка берилиб бўлма такаббур,
Дунёда пул билан битмас ишлар бор!
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
Реаксиянгизни қолдининг самимий , ку́нгли оппоқларим 😊
Яқинларга Улашинг.. 🌸
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Tonggi_salomlarim