Репост из: Manzura 83
🌸بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيمАссалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Туғишганлардан қадри баланд бўлган тақводор биродарим, саломатмисан?
Қиёматим қоим бўлмасидан олдин айтиб қўяй:
Мен сени Аллоҳ учун яхши кўраман! Сени менга учратган Зотга ҳамдлар айтаман!
Барчаси учун сенга миннатдорчилик билдираман! Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин, мени кўп бора хайрли ишларга далолат қилдинг!
Эй дўстим, мен маҳшаргоҳда сен билан ёнма-ён Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар қаторида тирилишни истайман!
Ҳеч бир соя йўқ кунда сен билан бирга Аллоҳнинг Арши соясида туришни хоҳлайман!
Аллоҳдан иккимизни жаннатда қўшни қилишини сўрайман!
Валлоҳи, баъзида жаннатда биргаликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига бораётганимизни, сен у зотнинг ўнг томонларида, мен эса чап тарафларида ўтириб, у киши билан суҳбатлашаётганимизни тасаввур қиламан. Гўё Расулуллоҳ бизни ансор ва муҳожирларни биродар тутинтирганларидек жаннатда қайтадан биродар қилиб қўяяптилар...
Эй қиёматли дўстим, ҳали бу дунёдан эсон-омон ўтиб оламиз. Чеккан ғамларимизни, кўрган мусибатларимизни кулиб эслашамиз. Ҳали жаннат дарвозаларидан абадият томон кираётганда бир-биримизга табассумла қараб қўямиз (иншааллоҳ).
Сендан илтимос:
Мени яхшиликка буюр!
Ёмонликдан қайтар!
Адашсам тузат!
Унутсам эслат!
Хато қилсам койи!
Ҳаддан ошсам тўхтат!
Гап кўп, амал оз бўлган бу замонда қалб сенингдек солиҳ биродарларга муҳтож!
Аллоҳ йўлида сени яхши кўрувчи мендан Аллоҳ йўлида мени яхши кўрувчи сенга Хайирли тонг диндошим !@manzura83