Бир ўқувчимиз ёзаяпти:
“2021 йил октябр ойида бир фуқаро Қозоғистондан металл импорт қилиб бераман деб мени алдаб, 10 минг долларимни олиб йўқ бўлиб кетди. 50 мартага яқин прокуратура ва ички ишлар идораларига шикоят ёзганимдан кейингина 2022 йилнинг август ойига келиб (қарийб бир йилдан кейин), ниҳоят жиноят иши қўзғатилишига эришдим. Терговчи ишни яна бир йил уёқдан-буёққа судради ва 2023 йил июль ойига келиб, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқ деб жиноят ишини тугатиб юборди.
Шундан кейин яна қарийб 50 марта прокуратура ва ички ишлар идораларига тўғридан-тўғри ва Президент виртуал қабулхонаси орқали шикоят жўнатишга мажбур бўлдим. Ваниҳоят, адолат қарор топгандай бўлди ва 2024 йил 8 октябрда жиноят ишини тугатиш тўғрисида илгари қабул қилинган қарор Тошкент шаҳар прокурорининг 1-ўринбосари томонидан бекор қилинди. Иш тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Яккасарой тумани ИИБга юборилди. Жудаям хурсанд бўлдим. Лекин эрта хурсанд бўлдим шекилли, мана орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтди ҳамки, яна жим-житлик”.
Биз бировларни пулини “ухлатиб кетиш”ни яхши кўрадиган “ҳурматли” фуқаромиз мақтаниб, кўчада “мен собиқ ички ишлар вазири З.Алматовнинг ўғиллари билан яхшиман, ҳеч ким менга зарар етказа олмайди, билганимни қилиб юраман” деб юрган гапларга ишонмадик. Чунки Конституциямизнинг 1-моддасидаги “Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” деган гапларга қаттиқ ишонамиз.
@manifestcanal