Мамай масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Банда (бошқа бир) банданинг айбини яширса, АЛЛОҲ қиёмат куни унинг айбини яширади»
( Имом Муслим: 2590)
https://t.me/joinchat/AAAAAE2SayNS0kmN-YApcA
Murojaat uchun

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


ВАСИЯТ

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан олдинги охирги маъвизаларида дедилар:
  “Эй одамлар, менинг аҳлимни яхши кўринглар, Қуръон кўтарганларни яхши кўринглар, олимларни ҳам яхши кўринглар.
  Уларга ҳасад қилманг, ғазаб қилманг, таъна тошлари отманг.
  Огоҳ бўлинг. Ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларга ғазаб қилса, менга ғазаб қилибди, ким менга ғазаб қилса, Аллоҳ таолога ғазаб қилибди.
  Эй одамлар беш вақт намозни чиройли таҳорат билан адо қилинглар, рукуъ ва саждаларни ўз ўрнига қўйинглар.
  Закотларни адо қилинглар. Ким закотни адо қилмаса, у учун намоз йўқдир. Огоҳ бўлинг, кимда намоз йўқ бўлса, унда дин йўқдир, кимда дин йўқ бўлса, демак, унда рўза, ҳаж, жиҳод йўқдир”.

@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 07 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 08 ШАЪБОН)  ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:18
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:58 |   | 06:43
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:55 |   | 16:05
☪️ Шом           ⏰ 17:40 |   | 17:40
☪️ Хуфтон      ⏰  18:55 |  | 19:05

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР:

Аввало намозингни ўнгла, сўнгра Аллоҳдан истаган нарсангни сўрайвер.

Аллоҳим, бизга намозларни адо қилишда дангасалик қилмайдиган ва уни вақтларини кечиктирмайдиган қалб ато қилгин!


@mamaymasjidi


#ДУО

Аллоҳим, Сенга шукр қилишимизга, Сени эслашимизга ва Сенга тўкис бандалик қилишимизга Ўзинг мадад бер.

@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 06 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 07 ШАЪБОН)  ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:19
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:59 |   | 06:44
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:54 |   | 16:04
☪️ Шом           ⏰ 17:39 |   | 17:39
☪️ Хуфтон      ⏰  18:53 |  | 19:03

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


@mamaymasjidi


#ТАФАККУР:

Эй дўстим! Мени бирор гуноҳ ёки ноҳақлик устида кўрсанг, менга насиҳат қилиб, тўғри йўлга бошла.
Сиқилиб қолишимдан қўрқма, дунёда бир кун сиқилсам сиқилай. Аммо охиратда бир умр сиқилишга чидай олмайман!


@mamaymasjidi


Маҳзун бўлмаймиз

Жалолиддин Румий бир куни уйга келиб, ўғлини маҳзун ҳолда кўради ва ундан бунинг сабабини сўрайди.
Ўғли:  – Ҳеч… – дея жавоб қайтаради.
Жалолиддин Румий ташқарига чиқиб, осиғлиқ турган бўрининг терисини ёпиб, ичкарига киради. Қўлини кўтарганича, бўридек увиллайди. Отасининг ҳолини кўрган ўғил кулиб юборади.

Шунда Жалолиддин Румий бундай дейди:
– Ўғлим дунёдаги дардлар ҳам шунга ўхшайди. Аслида бўри қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен унинг териси остида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шундай барча дардлар ортида ҳам Раббинг борлигини билгин ва асло маҳзун бўлмагин...


@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 05 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 06 ШАЪБОН)  ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:20
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:00 |   | 06:45
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:53 |   | 16:03
☪️ Шом           ⏰ 17:37 |   | 17:37
☪️ Хуфтон      ⏰  18:52 |  | 19:02

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


@mamaymasjidi


ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Жаннатга охири бўлиб бир киши киради. У Сирот устида гоҳ юриб, гоҳ қоқилиб, гоҳ ўт уни домига тортиб, шу ҳолда ўтиб келади. Ундан ўтиб олгач, ортига қайрилиб қараб: «Мени сендан қутқарган Зот буюкдир. Аллоҳ менга аввалгилару охиргилардан бирон кишига бермаган неъматини берди», дейди. Шунда унга узоқдан бир дарахт қўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени ўша дарахтга яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам», дейди.
— «Эй одам боласи, агар тилагингни сенга берсам, Мендан қайтиб бошқа нарса сўрамайсанми?», дейди Аллоҳ азза ва жалла.
— У: «Йўқ, эй Роббим (бошқа нарса сўрамайман)», дейди ва бошқа ҳеч нарса сўрамасликка ваъда беради. Банда ўзи сабр қилолмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахт соясида ўтириб сувидан ичади. Кейин унга бундан-да чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади. Шунда у:
— «Эй Роббим, мени бунисига ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам. Сендан бошқа ҳеч нарса сўрамайман», дейди.
— «Эй одам боласи, ҳалигидан бошқа нарса сўрамасликка ваъда бермаганмидинг? Агар ҳозир сени бу дарахтга ҳам яқинлаштирсам, Мендан яна бошқасини ҳам сўрарсан?», дейди. У бошқа нарса сўрамасликка аҳд беради. Сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда унинг соясида ўтиради ва сувидан ичади. Кейин жаннат эшиги олдида унга аввалги иккисидан ҳам чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени бунга ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам, бундан бошқа нарса сўрамайман», дейди банда. Шунда Аллоҳ:
— «Эй одам боласи, бошқа нарса сўрамайман, деб ваъда бермабмидинг?», дейди. Банда:
— «Ҳа, шундай қилгандим. Эй Роббим, шуни ҳам бергин, кейин бошқасини сўрамайман», дейди. У сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахтга яқинлашгач, аҳли жаннатларнинг товушларини эшитиб қолади ва:
— «Эй Роббим, мени ҳам жаннатга киргизсанг», дейди.
— «Эй одам боласи, нима қилсам сўрашни бас қиласан, бутун дунёни ва унга қўшиб яна шунчасини берсам рози бўласанми?», дейди Аллоҳ. Банда:
— «Эй Роббим, Сен оламлар Робби бўла туриб менинг устимдан куляпсанми?», дейди...
Шу сўзларни айтиб, Ибн Масъуд кулдилар ва «Нима учун кулаётганимни сўрамайсизларми?», дедилар.
«Нима учун кулаяпсиз?», дейишди. «Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳудди шундай кулгандилар. Асҳоблар: «Нима учун кулаяпсиз, ё Расулуллоҳ?», дейишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг: «Сен оламлар Робби бўла туриб менинг устимдан кулаяпсанми?» деганида Аллоҳ Роббул оламийн кулгани учун», дегандилар».
... Аллоҳ бандага:
— «Сенинг устингдан кулмайман. Лекин Мен хоҳлаган ишимни қилишга қодирман», дейди»

(Бухорий: №6571, Муслим: №187).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
@mamaymasjidi


КЕЧИРИМЛИЛИКНИНГ МУКОФОТИ

Аллоҳ таоло айтади: "Кечирсинлар, бағрикенглик қилсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират этишини истамайсизларми? Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир".

Масъуд ибн Муҳаммад Ҳамазоний ўта олийжаноб одам эди. Кўп одамларни кечириб юбориб, ортидан: "Ўтган ишга саловот", деб қўярди.

Бир куни кимнингдир тушига кирибди. Ундан:

- Аллоҳ сизни нима қилди? - деб сўраса, шундай жавоб берганмиш:

- Мени Ўз қўл остида тургизиб: "Эй Масъуд, ўтган ишга саловот, уни жаннатга олиб боринглар", деди.


@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 04 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 05 ШАЪБОН)  CEШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:21
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:01 |   | 06:46
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:51 |   | 16:01
☪️ Шом           ⏰ 17:36 |   | 17:36
☪️ Хуфтон      ⏰  18:51 |  | 19:01

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР

Барча дўстларинг сенга қарши чиқсаю, улардан фақат биттаси сенга мувофиқ бўлса, ўша битта дўстинг наздингда қадрли бўлмайдими?! Албатта қадрли бўлади.
Демак, ўйлаб кўргин, аксар тунларда Аллоҳ таолога гуноҳ қилиб, сўнгра кечалардан бирида Аллоҳ томон қайтсанг, ўша кунда Унинг ҳузурида имтиёзли кишилардан бирига айланишинг мумкинку?!
Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздан
(Юсуф сураси, 24-оят).

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР:

"Бир кишидан қандай намозга одатландинг?"  деб сўрашди. 
- У мен бир шайхни: "Эй намозни тарк қилган киши мусибатинг шайтонникидан кўра каттароқдир. Чунки у, одамга сажда қилишдан бош тортган эди. Сен эса одамнинг роббисига сажда қилишдан бош тортяпсан!" деяётганини эшитиб қолдим.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР

Дуонинг дуо қилувчига бўлган баракотлари.

Дуо қилувчи биргина нарсани сўраб дуо қилса-да, дуоси табиий равишда бир неча сўровларни қамраб олган бўлади. Mасалан, киши Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «...Ундай бўлса, дуони кўпайтирайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллоҳ сўраб дуо қилганингиздан ҳам кўпайтириб берувчи», дедилар.

(Имом Tермизий ривояти).

@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 03 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 04 ШАЪБОН)  ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:22
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:02 |   | 06:47
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:50 |   | 16:00
☪️ Шом           ⏰ 17:35 |   | 17:35
☪️ Хуфтон      ⏰  18:50 |  | 19:00

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


@mamaymasjidi


#ЭСЛАТМА

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло махлуқотларни яратганида Арши устидаги китобга «Раҳматим ғазабимдан ғолибдир», деб ёзиб қўйган», деганлар».
Ушбу асосий қоидадан келиб чиқиб, Исломда раҳм-шафқат масаласига кенг қаралади. Дунёдаги барча мавжудотларга раҳм-шафқат қилиш, улар орасида ўзаро меҳрибонлик бўлиши лозимлигига алоҳида эътибор берилади.
Имом Термизий Амр ибн Оснинг ўғилларидан қилган ривоятда Набий алайҳиссалом:
«Раҳмлиларга Аллоҳ таоло раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади», деганлар.
Буюк имомлар – Бухорий, Муслим ва Термизийлар Жарийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:
«Одамларга раҳм қилмайдиган одамга Аллоҳ таоло раҳм қилмайди», деганлар.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Раҳмдиллик фақат бадбахтнинг қалбидангина суғуриб олинади», деганлар.
Демак, раҳмдиллик саодатмандлик аломати бўлса, раҳмсизлик бадбахтлик аломатидир.
Ислом инсонларга раҳм-шафқат кўрсатиш ҳудудидан чиқиб, бутун мавжудотга раҳм қилиш шиорини олға суради. Мусулмон инсон борлиқдаги барча нарсаларга раҳмли бўлиши зарурлигини таъкидлайди
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
@mamaymasjidi


#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#Намоз_сабоқлари

Эркак киши намозда чап оёғини ётқизиб, унинг устига ўтиради ва ўнг оёғининг панжаларини қиблага юзлантирган ҳолда тикка қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР:

Аввало намозингни ўнгла, сўнгра Аллоҳдан истаган нарсангни сўрайвер.

Аллоҳим, бизга намозларни адо қилишда дангасалик қилмайдиган ва уни вақтларини кечиктирмайдиган қалб ато қилгин!


@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 02 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 03 ШАЪБОН)  ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:23
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:03 |   | 06:48
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:49 |   | 15:59
☪️ Шом           ⏰ 17:34 |   | 17:34
☪️ Хуфтон      ⏰  18:49 |  | 18:59

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


@mamaymasjidi


СОХТА ДЎСТ

Сохта дўстлар сояга ўхшайди. Ёруғ кунларингизда сизга эргашиб юришади. Қоронғиликка кириб қолсангиз, йўқолиб қолишади.

Аслини олганда, биз дўстларни йўқотмаймиз. Ҳақиқийсини билиб оламиз, холос.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

@mamaymasjidi

Показано 20 последних публикаций.