Алҳамдулиллаҳ шу пайтгача менга илм берган биронта устозга беодоблик қилмаганман, доимо қўлим кўксимда,хизматларига шай бўлганман! Алҳамдулиллаҳ. Улар билан бўладиган суҳбатда ўзимни ўта пас тутаман ва бундан лаззатланаман! Уларнинг фарзандларига ҳам қўлимдан келганча меҳрибончилик қиламан яна бир бор Алҳамдулиллаҳ! Оддийгина сўмкаларини кўтаришиб машиналарига қадар элтиб беришимни ўзи менга қандайдур ажойиб бир кайфият ва хурсандчилик беради!
Устозларим,шайхларимга муҳаббатли қилган Роббимга ҳамд бўлсин!
Устозларига,шайхларига эҳтиромли бўлиш,уларнинг кўзларига тик қарамаслик Насл-Насабнинг топтоза,пок эканлигидан далолатдур!
Устозига,шайхига тик қараб калом этаётган,ортидан ёмонлаётган,назар-писанд қилмаётган, тузини еб тузлиғига тупираётганнинг Зоти пасдур.