Репост из: Bobil kutubxonasi
* * *
Маҳинга
Эй нур,
вужудингда қалққан денгизнинг
тубида бир осмон гуллар билдирмай
ва менинг жонимга тушган ҳар изнинг
кўзига малаклар тўлдиради май.
Бир майки,
мастилиги минг йилликларни
йўқдан бор қилади,
барбоддан бунёд.
Ойнинг ул жингалак шуълаларига
бир тумор боғлайди,
боғлар бир нажот.
Мовий ҳансироғин босиб кўксига
саҳролар самога боқар энтикиб
ва шунда у келар –
боқиб кўзинга,
руҳинга умидлар кетади экиб.
Бу эсган шамоллар,
ёғган ёмғирлар
бузар хотиротнинг батартиб тахин.
Сен эса фарёду табассум аро
пайдолик касб этдинг, бор бўлдинг, Маҳин...
Бор бўлгин, қаро нур тушган оқликда
йўлни йўқотмайин бўлиб пуржунун.
Бор бўлгин, ой, саҳро, денгиз ва хаёл
туташган дунёнинг яшаши учун.
Бор бўлгин...
Мирзоҳид Музаффар
Маҳинга
Эй нур,
вужудингда қалққан денгизнинг
тубида бир осмон гуллар билдирмай
ва менинг жонимга тушган ҳар изнинг
кўзига малаклар тўлдиради май.
Бир майки,
мастилиги минг йилликларни
йўқдан бор қилади,
барбоддан бунёд.
Ойнинг ул жингалак шуълаларига
бир тумор боғлайди,
боғлар бир нажот.
Мовий ҳансироғин босиб кўксига
саҳролар самога боқар энтикиб
ва шунда у келар –
боқиб кўзинга,
руҳинга умидлар кетади экиб.
Бу эсган шамоллар,
ёғган ёмғирлар
бузар хотиротнинг батартиб тахин.
Сен эса фарёду табассум аро
пайдолик касб этдинг, бор бўлдинг, Маҳин...
Бор бўлгин, қаро нур тушган оқликда
йўлни йўқотмайин бўлиб пуржунун.
Бор бўлгин, ой, саҳро, денгиз ва хаёл
туташган дунёнинг яшаши учун.
Бор бўлгин...
Мирзоҳид Музаффар