𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


📝“Маҳалла” газетасининг расмий канали
📌Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликлар бизда!
✅ Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг.
Савол ва мурожаатлар учун: https://t.me/uzmahallabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


👨‍💼"Маҳалла еттилиги" фаолияти бўйича расмий сўровнома ўтказилмоқда.

✅Сўровномада иштирок этинг ва еттилик аъзоларидан самарали ва самарасиз фаолият кўрсатаётган ҳодимларни аниқлашда ёрдам кўрсатинг.

🔍сўровномада қатнашиш учун:
https://forms.gle/y8ZVKzYd9mr5U9Ld8


Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Президент Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.


https://t.me/mahalla_raislari


#Хушхабар #Тарқатинг

😎 Тадбиркорларимиз учун яна бир хушхабар


🥳 Президент қарори билан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин!

😉
Замонавий қадоқлаш нафақат маҳсулотнинг ташқи кўринишини яхшилайди, балки унинг сифатини сақлаш ва экспортбоплигини оширишга хизмат қилади!


⚡️ “Прописка” тизими бекор қилинди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди.

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади.

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тонгги_мотивация

Ҳеч қачон шикоят қилманг!

♥️Сизни позитив, кучли, бақувват ва ғайратли инсон сифатида танишсин. Шикоят қилган кишидан қочишга, ундан узоқроқ бўлишга интилишади.

♥️Бундай кишилар атрофдагиларни қўрқитади ва кўп ҳолларда муваффақият қозона олмайди. Доим “орқа қаторда” қолиб кетади.

©️Робин Шарма


#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади.

🏢 Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 30 бараваригача (11 млн 250 минг сўм) миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

https://t.me/mahalla_raislari


Болалар нимани хоҳлайди? Мактаб 11 да бошлансин!

“Мен машиналарни йўқ қилар эдим!” Хўш қолган болалар қандай қонун ишлаб чиққан бўларди? Hudud24.uz бу гал ҳам болаларга турли саволлар берди. Жавоблар эса доимгидек қизиқ. Ҳуқуқ бола тилидан, кўринг, ўрганинг, табассум қилинг!

Видеони кўриш 👉
https://youtu.be/en1YgLE97mo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Маҳалла” газетасининг 5-сонида ўқинг:

“Маҳалла сервис компанияси: қаерда, қандай фаолият юритяпти?

“Ибратли” даги ибратли ишлар ҳақида…

Кимлар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади?

Муаммоли кредитнинг муаммоси нимада?

“Контракт” дан солиқ қайтариб олиш мумкинми?


Ва яна бошқа қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!

https://t.me/mahalla_raislari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#mahalla_yangiliklari

"Mahalla" gazetasi va "Mahalla ko'zgusi" jurnali faoliyatidan.

🗓 21.01.2025

@mahalla_yangiliklari_tv


Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У ўтган йил ноябрида саломатлиги туфайли Самарқанд вилояти ҳокимлигидан кетганди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир.

Facebook | Instagram | Telegram


👨‍💼Маҳалла банкирларининг асосий вазифалари тасдиқланди!

🔽Жумладан,

✅Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, кредит ажратиш;
✅Тадбиркорликни ҳар бир босқичида молиявий хизматлар кўрсатилишини таъминлайди;
✅Аҳоли томорқаси ва ижара ерларда етиштирилган махсулотларни кафолатли сотиб олиш учун тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатади ва лойиҳаларни молиялаштириш;
✅Камбағал оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш;
✅Маҳаллаларда ёрдамчи агентлар орқали банк хизматларини тарғиб қилиш;
✅Бошқа ҳудудларда ижобий тажрибаларни омаллаштириш.




#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади


✳️ Қарорга кўра, оғир тоифадаги 300 та маҳаллада кооперация асосида 180–500 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

✔️ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.

📋 Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи негизида 2025 йил 1 декабргача креатив соҳалар кластери ташкил қилинади.

Касбий кўникмалар марказларида:

▪️2025 йил 1 февралдан иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, камбағал оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга манзилли ўқитиш тизими жорий этилади;

▪️2025 йил 1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади;

▪️2025 йил 1 апрелдан 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Facebook | Instagram | Telegram


СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ
Юқори қон босимида нималарга амал қилиш керак?


Гипертония – энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири. Уни ўз вақтида даволамаслик инфаркт, инсульт ва юрак етишмовичилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.

Шу боис юқори қон босими профилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
1. Тўғри овқатланиш. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари ва туз истеъмолини камайтиринг. Таомномада мева-сабзавотлар, балиқ, ёнғоқ, ёғсиз сут маҳсулотлари бўлишига эътибор беринг.
2. Қаҳвани чеклаш. Кофеин қон босимини оширади. Шу боис уни чеклаш мақсадга мувофиқ.
3. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш.
4. Жисмоний машқларни мунтазам бажариш. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимининг меъёрда бўлишига ёрдам беради.
5. Тана вазнини назорат қилиш. Ортиқча вазн гипертония ривожланиш хавфини оширади.
6. Тушкун вазиятлардан қочиш. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усули ҳисобланади.
7. Уйқу тартибига амал қилиш. Гипертонияга чалинган бемор кунига камида 8 соат ухлаши тавсия этилади.
8. Дориларни ўз вақтида қабул қилиш. Агар шифокор қон босимини тушириш учун керакли дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида ичиш лозим.
9. Даврий шифокор кўригидан ўтиш. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имконини беради.


Менда савол бор
“Ўзимники бўлмаса, сота олмайманми?”

— Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгуржи сотувчилардан биттадан маҳсулот олиб келиб, растага қўяман. Қай бири сотилса, ўрнига янгисини олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим: бу ишим ножоиз экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими?

— Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз, бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон сотилса, пулини бераман”, деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

@mahalla_raislari


Камбағалликни қисқартиришда янги ёндашувлар татбиқ этилади

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

➖ Бу йил 5,2 млн фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

➖ Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 трлн сўм кредит ажратилади.

➖ Илғор хорижий тажриба асосида 32 та йўналишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар йўлга қўйилади. Мисол учун, 300 та оғир маҳаллада умумий қуввати 107 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилади. Уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади.

123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади.

➖ Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.

➖ Умуман, жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади.




Камбағалликни қисқартириш дастурига киритилган ва уй жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини (120,0 млн сўмгача) ажратиш тартиби

Ушбу ипотека кредитини ўртача 13 кунда олишингиз мумкин!

⬇️Кредит ажратиш сехамаси:

2 иш кунида - "Маҳалла еттилиги" аризани ўрганиб фуқарони дастурга киритади.
1 кунида (тахминан) - Фуқаро хужжатларини банкка тақдим қилади.
3 иш кунида - Тижорат банки аризачи ҳужжатларини ўрганиб кредит бериш ёки рад қилиш бўйича жавоб беради.
2 иш кунида -Тижорат банки ариза берувчи билан кредит ажратиш бўйича шартнома имзолайди.
5 иш кунида - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредити бошланғич бадалини тўлаб беради.
Бажарилган (таъмирланишга қараб) ишга қараб - Тижорат банки ажратиладиган кредит суммасини қарз олувчининг банк пластик картасига ёки пудрат ташкилоти хисоб рақамига ўтказиб беради.

@mahalla_raislari

Показано 20 последних публикаций.