I love ISLAM🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Религия


"Shukur qilsangiz bundanda ziyoda qilurman."(Ibrohim surasi, 7-oyat)

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Iltimos 1 chi maktabni belgilavorilar


Репост из: Нурафшон
Хурматли Сайхунобод Хтб тасарруфидаги мактаблар сизнинг назарингизда кайси мактабнинг рейтинги баланд.Ушбу курсатиб утилган мактаблар рейтинги тахминан тузилган.бу аноним суровнома.📖⏰🚩✔
Опрос
  •   1-мактаб
  •   4-мактаб
  •   6-мактаб
  •   9-мактаб
  •   26-мактаб
  •   28-мактаб
  •   35-мактаб
  •   2-мактаб
  •   28-мактаб
  •   40-мактаб
133 голосов


Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

@love_islam1


Репост из: Our Islam 💫❤️
Қайтииши бўлмаган сафар учун тайёргарлик тадоригини кўринг. Эй, ҳали кичикман, деган баҳона билан тавбани кечиктирувчилар!
Кечирасиз, устига "фақат катталар учун", деб ёзиб қўйилган қабр (ҳеч қаерда) йўқ.


Репост из: Saalikh
Бугун зикр килдингизми?

Алхамдулиллах📿

СубханАллох📿

МашаАллах📿

Аллоху Акбар📿

Ла илаха иллалох Мухаммадур
Расулуллох📿

Ла хавла вала куввата илла
биллах📿

СубханАллох Вабихамдихи📿

Астагфируллохи ва
утубилайхи📿

ХасбийАллохи ва ниъмал вакиил📿

Якинларингизга хам савоб учун улашинг...🌸


🌸Alloh uchun sizga ilindim🌸

@iamsaalikh


Репост из: Saalikh
​Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!

Бомдод – 4 ракъат.
Пешин – 10 ракъат.
Аср – 4 ракъат.
Шом – 5 ракъат.
Хуфтон – 9 ракъат.
Жами: 32 ракъат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракъатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.

- Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.

- Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.

Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!

Аллоҳ - кунингизнинг 2,5 фоизини беришингизга арзимайди деб ўйлайсизми...?!

- Шак шубҳасиз "арзийди" деб жавоб берасиз. Лекин шуни амалда кўрсатябсизми?


🌸Alloh uchun sizga ilindim🌸

@iamsaalikh


Репост из: Saalikh
​​○ ЭЙ АЛЛОҲИМ! 🤲

○ Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил!

○ Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил!

○ Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!

○ Ҳар бир беморга шифо ато эт!

○ Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!

○ Ҳар бир мазлумга нусрат бер!

○ Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!

○ Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!

○ Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!

○ Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил!

○ ✔️ Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!
•Амийн...

✔️АЛБАТТА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!

🌸Alloh uchun sizga ilindim🌸

@iamsaalikh


Репост из: Muvaĥĥidam____☘
....Qachon bizayam Ramatichni yashirkanmiz aaaaa (😒)
Bu dunyoda Parij Dubay Dgan joylayam borakan bilasizmi shuni ....(🙄)

-Qanaqa parij 🗼 ....!!!!
qanaqa Dubay 🌇
...Qanaqa Ramantíka ...(🙄) ....
(Siži Hijobiz bor Mani soqolim) yana .... (qanaqa) Ramantíka kere sizga (?) ....
Man Dalaga karťo'shķa ekanman siz (bo'sez) ... Abedga Karťo'shķa bilan Tuxum qovríb kelas...!!! (😄)
.... Ikalamiz Salqinda....
(Ariq bo'yida🍃) ...o'trib ovqatlanamiiiizz 😋😋😋 yana qanaqa Ramantika kere sizga ...(😐)
....Ovqatni yeb bo'lib siz ariqda idishlarizni yuvasiz....(😇)
Man bo'sam sizga Qur'on o'qib beraman .....(😇Insha Alloh)
Kegin eshshagimizga yuklarni yuklab chol va kampir uyga ravona bo'lamiz ...(😃)
Quyosh botish tamonga qaraaaab ...(🌘🌚) Yana qanaqa Ramantíka kerak sizga aytingchi ....(🤔)

😳 😟 😰😭

Kettikmi (😉?)

©Abu zubair
shunchaki bekorchilikda

Dubay parijga bormiyam baxtli bo'lsa bo'ladi (demoqchimane🙄)

@Shariy_Hijob_haqida kanali


Репост из: Saalikh
​​"Шайтоннинг" таржимаи ҳоли. (Албатта укинг!)

Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

Исми: Иблис;

Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари;

Қариндошлари: Бут-санамлар;

Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

Даражаси: Биринчи даражали фосиқ;

Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик;

Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

Мажлиси: Бозорлар;

Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

Шериклари: Мунофиқлар;

Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;

Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

Диёнати: Куфр;

Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

Минадиган улови: Ёлғон;

Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;

У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;

Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;

Суҳбатдоши: Судхўр;

Дўсти: Зино қилувчи;

Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

Меҳмони: Ўғри;

Элчиси: Сеҳргарлар;

Кўзининг нури: Талоқ;

Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

Кўзларини кўр қиладиган нарса: Кечаси ўқилган намоз;

Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик. Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик ! Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !

🌸Alloh uchun sizga ilindim🌸

@iamsaalikh


АЖОЙИБ ҚИЁС
👍👍👍

Бир киши Иёс ибн Муовияга: "Хурмо есам бўладими, ҳаром эмасми?” деди.

Иёс: “Йўқ”, деди.

У одам яна: "Бир қозон сув ичсам бўладими, ҳаром эмасми?” деди.

Иёс яна: “Йўқ”, деди.

У: “Ундай бўлса хурмони бир қозон сувга солиб, хамр қилсам, нега ҳаром бўлади", деди.

Иёс унга: “Сенга тупроқ отсам, оғрийдими?” деди.

У: “Йўқ”, деди.

Иёс: "Устинга бир қозон сувни қуйсам, бирор жойинг синмайдими?” деди.

У: "Йўқ”, деди.

Иёс. "Энди ўша тупроқ билан сувни аралаштириб ғишт ясаб, кейин уни қуёшда қуритиб, бошингга шу ғишт билан туширсам нима бўлади?” деди.

Бояги одам: “Бошим ёрилади”, деди.

"Сен айтган гап ҳам мана шунга ўхшайди", деди унга Иёс.

📚"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@love_islam1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Har bir musibatda o'zingni aybing bo'lishi mumkin☝️

@love_islam1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@love_islam1


БУЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ!
Диққат билан ўқинг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
Чап қовоқ учса;
Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
Бойўғли сайраса;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
Биров тишлаган нарсани еса;
Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;

БАХТ ЁКИ БАХТСИЗЛИК

Пешонанинг кенглиги;
Қўлнинг узунлиги;
Тана аъзоларининг шакли, ҳажми;
Кўзнинг ранги;
Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
Синиқ ойнага қараш;
Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан юзага келмайди!

ДАРОМАД ВА БАРАКАГА

Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
Ўнг кафт қичиши;
Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
Дам урилган пулни хамёнда асраш;
Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик асос бўлолмайди!

ТУҒРУҚНИНГ ОҒИР ЁКИ ЕНГИЛ КЕЧИШИ

Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига боғлиқ эмас!

НАЗАРДАН САҚЛАМАЙДИ

Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

КИМНИНГДИР ЎЛИМИГА

Юлдуз учиши;
Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
Бешикни икки киши кўтариши;
Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУЛАРГА ИШОНСАНГИЗ...

Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ;
Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади.

...АДАШАСИЗ!

Нур сураси, 56-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар..."
Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳаёт йўлларини ўрганайлик, юқоридаги бидъатлардан воз кечайлик! Зеро, бу нажот йўлидир...

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@love_islam1


Репост из: Mehrob.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётий воқеа (ибратли)
Ҳали вақт бор, ёшсан....
Нафсининг йўлига кириб, ҳали намозга эрта, ўйнаб-кулиб қолайлик дейдиган бугунги куннинг Аъашолари бор...

@mehrob_uz


Репост из: Mehrob.uz
САБРСИЗЛИК ҲАЛОЛ РИЗҚДАН МАҲРУМ ҚИЛАДИ ☝️❌☝️


Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб, эшик олдида турган бир кишига: "Хачиримни ушлаб тур", деб илтимос қилдилар.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу масжидга кирганларида ўша киши хачирнинг юганини ўғирлаб кетиб қолди. Али розияллоҳу анҳу масжиддан чиқиб, хачирни ушлаб тургани учун бераман деб, ёнларидан икки дирҳам чиқардилар. Қарасалар, хачир югансиз турибди. Уни миниб олдилар-да, ўша икки дирҳамни хизматкорга бериб, юган олиб келишни буюрдилар. Хизматкор бозорга бориб келиб, ўша ўғридан юганни икки дирхамга сотиб олганини айтди.
Шунда Али розияллоҳу анҳу: "Банда сабрни тарк қилса, халол ризқидан маҳрум бўлади. Ҳар қанча уринмасин, ўзига тақдир қилинганидан ортиқчасини ололмайди", дедилар.☝️


📚"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@mehrob_uz


Qo'shililar juda zör kanal




Allohni zikr qilish bilan qalblar orom olur...☝️


@love_islam1


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.

3. Чиройли кийимлар кийиш.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@love_islam1


Juma kuni Payg'ambarimiz Muhammad(s.a.v) ko'p salovat aytish sunnatdir.
Alloh aytarkan kim Muhammad (s.a.v) 1 marta salovat aytsa uni 10 gunohini kechiraman 10 marta aytsa 100 gunohini kechiraman kim agar 100 marta salovat aytsa uni gunohlaridan kechaman😍😇

@love_islam1

Показано 20 последних публикаций.

19

подписчиков
Статистика канала