—Ўғлим, қиз ёқдими?
Машинада кетишаркан, Мўмина опа сўради.
Гулсум шошиб, Ҳикматга қаради, Ҳикмат эса Гулсумга.
—Билмасам, сал бетга чопар экан.
Гулсумдан кўз узмай гапирди.
—Хали ёшда. Ўзинг йўлга солиб оласан.
—Ха шундай...
Гулсумни кўзларидан ёш сузиб чиқарди. Ҳикматни кўзларида хам, чуқур дард бор эди.
—Эртага яна борамиз. Қизга хам маъқул бўлса. Тез кунда уйга олиб келиб оламиз.
Кейин Гулсумимни хам узатамиз...
—Нималар деяпсиз....
Ҳикмат машинани тормизини қаттиқ босди.
—Ха тинчликми болам??
Мўмина опа, қўрқиб кетди.
Гулсум эса, Мўмина опага қараб қолганди.