Huquqiy axborot | Lex.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Президент_фармони

❗️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди


“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7283088

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️“Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1015-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди


⚡️ Қонун телекоммуникациялар соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📜 Ўзбекистонда телекоммуникациялар тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.

🏢 Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7283071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️“Давлат сирлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1016-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.

⚠️ Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:

🔹махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

🔹махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

🔹махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7282637

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун (ЎРҚ-1012-сон, 24.12.2024 й.) билан “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритилди


⚡️Унга кўра, Қонунга айрим тоифадаги беморларга дори воситаларини бепул тақдим этиш, маданият ва санъатни ривожлантириш, Миллий футбол марказини ташкил этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион саноат зоналарини барпо этиш, шунингдек инновацион ва юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун маблағлар ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7277719

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди


Ҳукумат қарори (880-сон, 24.12.2024 й.) билан “Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий кўрсаткичлари” тасдиқланди

🌐 Қарорга кўра, бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

📜 Ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш тасдиқланган бош режа асосида белгиланган тартибда ушбу ҳудуднинг мастер-режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси ёки қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади.

📢 Бош режанинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботи ҳар чоракнинг якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида эшитиб борилади.

Соддалаштирилган кўринишдаги Бош режа Тошкент шаҳрининг ҳудудларини қуйидаги зоналарга ажратиб беради:

🔹консервация зоналари;
🔹реконструкция зоналари;
🔹реновация зоналари.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7278242

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди


“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7277618

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди


⚡️“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7275687

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


Репост из: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LexAi_taqdimoti

Mutaxassis taassuroti

Milliy qonunchilik bazasi platformasi asosida sunʼiy intellektning yaratilishi juda katta voqea va bu ish beradi.

Kamoliddin Bahouddinov,
advokat


📌 Kanalga ulanish


Репост из: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LexAi_taqdimoti

Mutaxassis taassuroti

LexAI har bir yurist uchun kundalik ishlashda juda muhim platforma boʻladi. Ushbu platforma bizning qonunchiligimizning hammasini qamrab olib, har bitta qaror va farmonni inobatga olib, xulosa qilib yuristlarga madadkor boʻladi. LexAI yanada rivojlanib, muhim bir huquqiy instrumentga aylanishiga ishonaman.

Bobur Shamsiyev
“Dentons” advokatlik firmasi vakili


📌 Kanalga ulanish


#Ҳукумат_қарори

❗️Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди


Ҳукумат қарори (865-сон, 20.12.2024 й.) билан “2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди

⚡️ Унга кўра, Стратегия қуйидагиларни назарда тутади, жумладан:

🔹барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, “яшил” давлат харидларини кенгайтириш;

🔹давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7271094

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори камайтирилди


“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2303-7, 23.12.2024 й.)

⚡️ Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:


🔹Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7271583

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади


“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7271094

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади


“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-450-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга қўшимча вазифалар юкланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7270705

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


Репост из: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LexAI_taqdimoti
Mutaxassis taassurotlari

Bizning jamoamizda 40-50 ta huquqshunos ishlaydi. Fuqarolardan juda ko’p savollar kelib tushadi. Biz hammasiga javob berishga ulgurmaymiz. LexAI bunday holatlarni yechimi bo’ladi.

Sherzod Egamberdiyev
”Sher legal” advokatlik firmasi asoschisi

📌 Kanalga ulanish


Репост из: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LexAi_taqdimoti
Mutaxassis taassuroti

Har bir insonda eng kerak bo’ladigan masala bu hayotining qonuniy asoslarini o’rganish. Bu masala lex.uzga sun’iy intellektni joriy qilish orqali osonlashtirildi.

Sherzod Shermatov
Raqamli texnologiyalar vaziri


📌 Kanalga ulanish


Репост из: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LexAi_taqdimoti

Sun’iy intellekt yuristlarning ishini yanada tezlashtiradi, ko’rsatayotgan xizmatlarini sifatli bo’lishini ta’minlab beradi - Akbar Toshqulov

📌 Kanalga ulanish


Репост из: Akbar Tashkulov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 Энди lex.uz да ҳуқуқий саволларга сунъий интелект жавоб беради.

🌐 AI will answer to legal questions in lex.uz platform

🌐 Теперь искусственный интеллект будет отвечать на правовые вопросы в lex.uz.

Facebook | Instagram | LinkedIn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Адлия_хабари

Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган “LexAI” платформаси ишга туширилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️ Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади


“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (849-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади.

🗓 2026 йил 1 июнгача Суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлимини халқаро стандартлар билан уйғунлашган давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар, шунингдек, юқори малакали профессионал кадрлар билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7267634

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди


“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;

🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7266934

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial

Показано 20 последних публикаций.