Kuzatuv kamerasi 🎥


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Камера нигоҳи ҳақиқат тарафда.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




Менинг орзуим кўп

Миллий ўзликни англаш тўғрисида кўп гапирилади. Нима у миллий ўзликни англаш? 500-1000 йил аввал Ота-боболаримиз фанда, архитектурада эришган ютуқлари билан фахрланиш ё улар қурган давлатлар улуғлиги билан мақтанишми? Ё бошимиздаги дўппи, эгнимиздаги зарбоп тўнми? Балки ўхшаши йўқ меҳмоннавозлигимиздир. Ҳа, булар миллий ўзликнинг унсурлари.

Лекин миллий ўзликни англаш хатоларни тан олиш ва қусурлардан воз кечиш ҳам назаримда.

Мен бизнинг ўзбеклар табиатни асрашни қадриятга айлантиришларини истайман. Табиат, атроф-муҳитга кўпинча беэътибор, баъзида ўта шафқатсиз муносабатда бўламиз. Гўё мана шу заминдан бошқа заҳира уйимиз бордек булғаймиз сувни, ерни, ҳавони, ҳайвонот ва набототни. Табиат бу худо, яратган эгамиз. Унга исён қилиб мукаммал бўлмаймиз, жазо оламиз.

Мен бизнинг ўзбеклар даромадга қараб буромадда бўлишини, доимий жамғарма билан яшашини орзу қиламан. Тўй, маросим, нисбий афзалликда ҳеч қачон ўзини оқламайдиган ҳаражатлардан ўзини тийишга ўрганишини, бунинг учун қарз-ҳавола кўтармаслигини, ўзини, фарзандларини жазоламаслигини истайман.

Мен бизнинг ўзбеклар кучли доим ҳақ анъанасини аслияти ва зеҳнияти ва ўзлигидан чиқариб юборадиган кун келишини ният қиламан. Куч доим ҳақ анъанасидан воз кечсак, навбатда туришниям ўрганиб оламиз, йўл ҳаракатида ўзаро ҳурмат ва маданиятда бўлишниям, боғча, мактаб, олийгоҳ, иш ва ҳатто мозорга етишдаям куч эмас, ҳуқуқ устувор бўладиган, ҳаммамизга қулай жамият қура олишимизга ишонгим келади...

...Менинг орзуим кўп.

Бизнинг ўзбеклар 100 йил аввал узоқ шимолдаги финлар билан бир маконда - Россия империяси таркибида яшаган. Даражамиз бир эди финлар билан.

Бизнинг ўзбеклар 30 йил нарисида болтиқбўйи халқлари билан бир мамлакатда, Совет иттифоқида яшаган. Кўп фарқланмаганмиз, нари борса бугунги қашқадарёлик ва тошкентлик каби нисбатда бўлганмиз.

Бугун финлар қаерда, бугун эстонлар қаерда? Биз қаердамиз?

Манбаа: the_bakiroo

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


ИШИДга байъат келтиришга уринган террорчига хотираси ва сайроқи қуш панд берди

Чамаси, Аллоҳ унга сайроқи қуш ва заиф хотираси орқали манфур йўлга киришдан қайтармоқчи бўлган.

Батафсил: 👇🏼
https://minbar.uz/p3b

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёеванинг Телеграмдаги расмий канали ишга тушди.

Обуна бўлишингиз мумкин: 👇
https://t.me/SShMirziyoyeva

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


Репост из: ТАҒО ТАЙМ
Muallif: Shavkatjon Toshmatov

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA


​​Оууу слиш, суда иди! Ўзбекмисан?

Кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани хоким ўринбосари Кун.уз журналистларини испанларнинг Коррида ўйинларидаги қутурган буқадай қувлаб юрганини гувоҳи бўлдик.

Бизда айрим хокимлар ва ўринбосарлар ўзларини Public figure (Жамоатчилик эътиборидаги одам) эканликларини унутиб қўйишади ёки шунчаки билмайди бу нарса хақида (китоб ўқимайди-да). Журналистлар уни олдига, ўша ўринбосарни чўнтагида қанча пули борлигини ёки фарзандига нима исм қўйганини суриштиргани боришгани йўқ эди. Халқни қийнаётган, жамоатчилик қизиқаётган масала юзасидан боришган. Так что бу ерда Кун.уз ёзганидай "камерага тушиш ёқмаслигини айтса тушунардик" деган гапини хато деб биламан. Тушунмасдик! Амалдор бу Public person! У ҳамиша халқни диққат марказида бўлади. Иш вақтида тем более.

Ўзи боруу, нармални давлатларда Халқнинг ахборот олиш хуқуқи, мансабдорларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан устун туради, шунинг учун ҳам ғарб давлатларида амалдорлар ва юлдузлар доимий камера ва журналистлар қуршовида ва улардан хечким камерага оловрайми ака деб сўрамайди!

Бизи амалдор ака, ўзини худди давлат қонунлари билан эмас, "кўчинский" поняткада яшовчи одамдай тутиб, быдло натурасини кўрсатиб берди.

Ўша ерда турган Ички Ишлар ходими, ўша замхокимни телохранителими? Ёки жамоат тартибига масъул шахсми? Умаман индамадия вей? UFC кўришга қизиқар балки...

Кун.уз бу воқеани шундай қолдирмай, суд орқали адолатни талаб қилади ва сўнгига етади деб умид қиламиз. Кечирилган биргина шундай воқеа, қолганлар учун шпаргалка бўлиб қолмасин. Бундай вазиятда кечириш, нохақликларнинг яна хам узун томир отиши учун қуйилган сувдир...

Ха айтганча, видеодан билишимизча операторни қувиб кетаётган қорни оч шер мисол замхоким, унга: "Ўзбекмисан!" деб бир неча мартта бақирди. Шахсан мени хаёлимда бу гапдан "Э ўзбекмисан? Нега амалдорни олдида, у айтган гапларни блокнот ушлаб эгилиб ёзиб турмасдан, унга ўзинг хохлаган саволни бериб камерага оляпсан? Ўзбекмисан? Ўзбек бунақа бўлмайди, ўзбек бўлганингда, мансабдор арбобни кўриб икки қўлинг кўксинг аро таъзимда турган бўлардинг" деган нарсаларни тушундим... Агар "ўзбеклик" шу бўлса, мен ўзбекмасман...

Мен хамиша ўзимни ўзбеклигимдан фахрланаман, лекин борини гапирадиган, хақиқат ва адолатни талаб қиладиган ўзбекликдан...

Нурбек Алимов

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги назорат чизиғидаги отишмада Покистоннинг 3 ҳарбийси ва Ҳиндистоннинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлди.

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 @kuzatuv_kamerasi


#мулоҳаза

​​"Сиёсатга аралашма" психологияси - қолоқликка йўл

Баъзан айрим инсонлар билан сухбатда “Мен умуман сиёсатга қизиқмиман” деган гапларни эшитиб қоламан. Майли, халқаро сиёсий жараёнлар балки қизиқмасдур сенга, лекин ўзимизни ватанимизда бўлаётган ички сиёсатга қизиқишимиз керак ҳаммамиз. Агар кимки халқ ҳаётини яхшиланишини, муаммолар камайиши ва уларни йўқолишини хоҳлар экан, сиёсатга қизиқиши керак. Хозирги пайтда давлат сиёсатига қизиқмаслик бу ўз тақдиринга, оиланг, фарзандларинг тақдирига қизиқмасликдай гап.

СССР тарихи қандай тугуганини ҳамма билади. Ҳар қадамда улуғвор плакатлар там Мусаффо осмон хақидаги баландпарвоз гаплар ёзилганига қарамасдан Халқ ва Партия бир бутун эмас эди. Сиёсий лекторлардан ташкил топган армияга эга бўлса ҳам, бутун бошли халқ аслида ички сиёсатдан жуда узоқда эди. Чунки, СССР да ҳам, Европада ҳам, Америка ва ҳатто Африкада ҳам сиёсатга қизиқиш бу хукуматдан реал харакатларни ТАЛАБ қилишни англатади, “Бизда ёшларга яратилган шароитлар дунёни хечбир мамлакатида йўқ” деган микрофон қаршисидаги бир тийинга қиммат гапларни эмас.

Бизда ёшларда сиёсатга қизиқиш сустлигини оддий мисол билан келтириб беришим мумкин. Бир дўстим Ўзбекистондаги университетлардан бирида ўқиб юрган пайтида, ўқиётган йўналиши бўйича ўзи бўлажак сиёсатчи бўлсада, студентлар тўпланиб олишиб сиёсат хақида сухбатлашаётганини эшитган домласи келиб “Хай хай хай, сиёсатга аралашмаларинг” деб кетган эмуш) На кулишни биласан ва на йиғлашни. СССР даврида туғилган катта авлод вакилларининг аксар қисмига она сути билан кирган нарса бу, Сиёсатни танқид қилувчи, сиёсат хақида гапирувчи одам бу оқ қарға, халқ душмани.

Кўпчилик ватандошларимизга “Сиёсат билан шуғулланмасанг, сиёсат сен билан шуғулланади” деган формула бегона. Бир тарафдан сиёсатга нисбатан қизиқиш йўқлигини тушуниш ҳам мумкин. Чунки одамлар сиёсий ҳаётда қатнашиб ниманидур ўзгартира олишларига ишонишмайди. Қадимги антик даврда ҳам одамлар, инсон хар қанча сиёсатдан узоқ бўлмасин лекин сиёсий жараёнлардан четда қолиб кета олмасликларини билишган. Бундай фикрлар Платоннинг “Давлат” диалогларида ва Аристотельнинг “Сиёсат” трактатларида ҳам келтириб ўтилган. Бизнинг давримизда ҳам “Сиёсатга қизиқмаслигинг, сиёсатни сенга қизиқмаслигини англатмайди” деган ибора ўз актуаллигини йўқотгани йўқ.

Халқнинг сиёсатга қизиқмаслиги эса албатта сиёсатчиларнинг фойдасига ишлайди. Қўрқмасдан алдайверади халқни, Андижондаги уй спектакли бунга яққол мисол. Аслида ўша хоким Президентдан эмас, ХАЛҚ дан қўрқиши керак эди аввало. “Мен сиёсатга қизиқмайман” позициясининг зарарли эканлигини исботлашни кераги йўқ. Тасаввур қилинг, аввало оддий бир фуқаро унга сиёсат “вўшим” қизиқмаслигини, сайловларга қатнашмаслигини, усиз ҳам ҳамма нарса “ҳал қилиб” қўйилганини хар қадамда гапиради. Кейин уйига келиб, ўйланиб ўтиради, ойлиги етмаётганини, каттасига мактабга форма олса кичигига етмаётганини, ишхонасида қанақа оғир шароитларда дам олишсиз ишлашини, бошлиғининг эшакмиялигидан, бозорда махсулотлар қимматлиги вҳк лар хақида ўйланиб нолиб ўтиради. Шунақа пайтда ундан сўрагинг келади:

“Бундай бўлмаслиги учун шахсан сен нима қилдинг?” Бунақа савол одамни тупикка тиқиб қўяди. Аслида ўша одам оламшумул ишлар қилиб ташлаши шарт эмас. Ундан бирдан бир керак бўлган нарса, сиёсатга бефарқ бўлмаслик. Сайловларда актив қатнашиш, эркин кузатувчи бўлиб кириш, ўзини худудидан ким ва қайси иши учун депутат қилиб сайланаётганини билиш талаб этилади холос. Муҳокамага қўилган қонун лоихаларида иштирок этиш, ўз сиёсий позициясини белгилаб олиб шунда маҳкам турса бўлди.

Бизда, сайлов участкасига келиб, ўзинг хоҳлаган номзодга овоз бериб, қоғозни урнага ташлаб, ичингда ватан тақдирини хал қилишда бевосита иштирок этганингдаги буюк бир фахр туйғусини инсонлар сезмай қўйишганига анча бўлди. Мана шу туйғуни халққа қайтариш керак, бу йил Парламент сайловлари бўлиб ўтади ва унда актив, синчковлик билан қатнашиш, ватан ва халқ тақдирига бефарқ бўлмаган хар бир ватандошнинг муқаддас бурчидир.

Нурбек Алимов.

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi




Репост из: Davr24
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
- Ака, KunUz сайтиданмиз, изоҳ берворинг...
©️ФайзБог




⚡⚡️Расман: 16 августдан 1 АҚШ доллари 9061 сўм. +179

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi




​​«Фейклар», сохта ва ёлғон ахборотлар масаласида

Сўз эркинлиги, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари қанчалик таъминланмасин ахборот платформаларида «фейк» атамаси анча фаол айланмоқда. Қандайдир хабарнинг шов-шув бўлиб, кенг резонансга сабаб бўлиши, бироз муддатдан сўнг эса унинг «фейк» бўлиб чиққани ҳақидаги хабарлар ҳам тез-тез учраб турибди.

Фейк ─ (инглизча ─ сохта, қалбаки) ҳақиқатга жуда ўхшаб кетадиган ёлғон хабарлар, махсус дастурлар орқали ўзгартирилган фотосуратлар, монтаж қилинган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда бошқа шахслар номидан очилган ёлғон аккаунтлар фейкларга мисол бўла олади.

Фейклар жиддий ижтимоий-сиёсий мақсадларни ёки молиявий манфаатни кўзлаб тарқатиладиган ёлғон хабарлардир.

Эсингиздан чиқмасин, сохта, ёлғон маълумотларни тарқатувчилар турли «манфаатлар»ни кўзлайди, аслида.

Қаердадир ўқигандим: «Дунёни уруш домига тортадиган нарса нима? Ахборот. Аввалига дипломатлар ва сиёсатчилар журналистларга ёлғон маълумот берадилар. Кейин шу маълумотларни газеталарда ўқиб, ўзлари ҳам уларга ишонадилар», деган эди катта бир олим.

Қисқаси, ҳақиқатни яшириш ёки атайин шов-шув қўзғатиш мақсадида кимдир ёлғон гапиради ёки ҳақиқатни бузиб (контекстдан узиб) кўрсатади. Дарҳол бу ахборотга нисбатан шарҳлар, муносабатлар пайдо бўлади. Ахборотнинг тўғрилиги, ҳақиқатга мувофиқлигини текшириш ҳақида ҳеч ким бош қотирмайди. Журналистлар ахборотни имкон қадар биринчи бўлиб оммалаштиришга, одамлар эса бу ахборот ҳақида биринчилардан бўлиб фикр билдиришга қизиқиб кетишади, ахборотнинг ҳақиқийлиги масаласи бир четда қолади. Бу орада ахборотни тарқатган манбалар тартибсизлик кайфиятини келтириб чиқаришга ёхуд омма эътиборини «айтилиши керак бўлмаган», сир тутиладиган ахборотдан чалғитишга эришган бўлади.

Анчадан бери «Озодлик»нинг АОКА раҳбари Комил Алламжоновга қарши уюштираётган «ҳужум»лари, бир қарашда кулгули ва бефаросатликка ўхшайди. Бироқ, хавфли томони шуки, бугунги ўқувчининг ахборотни сараламасдан «истеъмол» қилишини инобатга олсак, «фейк»лар қайсидир маънода ишлайман деган унча-бунчасини майда гаплар атрофида чалғитиши, қимматли вақтини олиши ва энг ёмони туҳмату бўҳтонлар билан мисқоллаб йиққан обрўсига қисқа муддатда путур етказаётгани бор гап. Ахир, содда кишилар нима қилсин, ўқийди ва шундайлигича қабул қилади. Камига эса тармоқларга билиб-билмай улашади ҳам. Қарабсизки нотўғри ва ёлғон ахборот тарқатишда улар ҳам шерик бўлади. Даҳшатнинг ўзгинаси бу, аслида.

Тармоқларни кўздан кечириб, яхши бир фикр ўқиб қолдим: «Жаҳонга очилиб бораётган Ўзбекистон ҳам фейкларнинг таъсиридан четда қолаётгани йўқ, қолиши мумкин ҳам эмасди. Энг янги мисол — ўзи-ю сўзи шубҳали аккаунтларнинг Комил Алламжоновга ташланиб қолгани. Бир марказдан туриб бошқариладиган бундай фейклар эртага яна қандай ҳунарлар чиқариши мумкинлиги — фақат Яратганнинг ўзига аён, лекин шу мисолнинг ўзи улар хавфли, тасаввур қилиш мумкин бўлганидан ҳам хавфлироқ ёв эканини кўрсатиб турибди». Айни ҳақиқат.

Фейкларни аниқлаш, пайқаш унчалик қийин иш эмас. Улар одатда янги очилган профиллар орқали «жанг»га киришиб, тўхтовсиз «коммент»лар ёзишади. Ёки «Озодлик»ка ўхшаганлар постининг остига жуда қисқа фурсатда юзлаб бир хил «тон»даги «изоҳлар» қолдиришади. Бирорта ижобий ёки конструктив фикр ёзилмайди, фақат исботларсиз, тайинли фикрсиз, подаларча ҳаракат қилинади. Хуллас «оломон фалсафаси» қаттиқ ишлайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам шундай «кўриниш»да ёзаётган шахсларнинг кимлиги ўз фикри ва позициясига эга бўлганлар учун бир чақалик муҳим бўлмаса-да, «заказ»чилар ҳар эҳтимолга қарши эҳтиёт чораларини кўриб қўйишлари керак, бизнингча. Ҳар ҳолда, қилғилик қийиғининг чиқишини бугунги замонда қирқ йил кутиш шартмас. Қирқ кун, балки ундан ҳам камроқ вақт етарли...

P.S.: Айтганча, Комил Алламжоновнинг бугунги баёнотидан кейин фейк аккаунтларнинг провокациясидан ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Уларга шерик бўлиб қолманг. Огоҳ бўлинг!

👉@Bayonoff

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


Ўзбекистон тарихида биринчи марта инвестиция улуши 38 фоиздан ошди

Бу ҳақда 14 августда ўтган йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига бағишланган йиғилишда айтилган.

Батафсил: 👇🏼
https://minbar.uz/p4m


Қандай қилиб кўп нарсага улгуриш мумкин?

"Сўнги пайтларда менга ижтимоий тармоқларда бериладиган кўп саволларнинг мазмуни деярли бир ҳил) "Канални неча киши юритади?"  “Қандай қилиб ҳаммасига улгурасиз?"

Китобни қандай қилиб тез ўқиш мумкин?

"Тасаввур қилинг, сиз соатига 500 км тезликда юришга ихтисослашган Bugatti машинасини энг сўнги тезлик узатмасига қўйиб, соатига 10 км тезликда юрмоқчисиз. Ёки жуда катта электр қуввати ажратиб бера оладиган “движок” ёрдамида бир донагина лампочка ёқиб ўтирибсиз.  Шунинг учун, мияга эркинлик беринг, у ақл бовар қилмас даражада ишлаши мумкин."

Шахсий тажрибаларим ва интернет маълумотлари асосида, хаммаси хақида батафсил👇

https://telegra.ph/Қandaj-қilib-kўp-narsaga-ulgurish-va-tez-kitob-ўқish-sirlari-08-14

Каналга уланиш👉 @nurbekalimov


Амалдор хаёл сурмоқда:
-- Эҳ, ажойиб даврларда яшаган эканмиз. Бирортасини "урмоқчи " бўлсак, бирорта газетдаги муҳаррирни меҳмон қилиб, компроматларни бериб, яхши бир фелетонга заказ берардик. Қарабсанки ҳалиги рақиб бечора таъзирини еб, қамалмаса ҳам камида ишдан ҳайдалиб кетарди. Ўзимизга қарши бирор нарса чиқса телфон қилардик ёки административ ричагларни ишга солардик.
Ҳозирчи? Падарига минг лаънат шу интернет деган балони ким чиқарган бўлса. Ижтимоий тармоқ деган кўринмас гурзини ким ўйлаб топган бўлса она сути оғзидан келсин. Худди қоронғи хонага қамаб, бошинга қоп кийдириб дўппосланаётганга ўхшайсан. Қаердан ким зарба беряпти билиб бўлмайди. Бирорта таниш ишлатиб ёки телфон қилиб бу ҳужумларни тўхтатишни ҳам иложи йўқ. Эртага ҳамма блогерларнинг реестрини тузган билан ҳам, Панелнийга тиқиш билан қўрқитиш билан ҳам иш битмайди. Яшириниб ернинг тагига кириб кетади ундан ҳам баттар бўлади. Қандай бизнесим, нечта ўйнашим ,нечта уйим борлигигача ҳамма билади. Афсус, эски даврлар энди қайтмайди.

© Фаизиддин Мўмин

Дима Қаюм каналидан ухлатилди)

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


#рейтинг

Осиё мамлакатлари ҳарбий куч-қудрат рейтинги—2019.

1. Россия 🇷🇺
2. Хитой 🇨🇳
3. Ҳиндистон 🇮🇳
4. Жанубий Корея 🇰🇷
5. Япония 🇯🇵
6. Туркия 🇹🇷
7. Эрон 🇮🇷
8. Индонезия 🇮🇩
9. Исроил 🇮🇱
10. Покистон 🇵🇰

Манба: Business Insider

Ⓜ️ Kanal_1001

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


Тахминан 1 йиллардан кейин Молия вазирлигининг йиллик ҳисоботи:
"Йил якунларига кўра, ижтимоий тармоқлардаги ҳақорат ва сўкинишлардан тушган жарималар суммаси давлат бюджетини 4% ини ташкил қилди". 😀

© Норметов

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
👉 https://t.me/kuzatuv_kamerasi


Репост из: Kuzatuv kamerasi 🎥
Сизни кўпроқ қандай янгиликлар қизиқтиради?
Опрос
  •   Ўзбекистон янгиликлари
  •   Жаҳон янгиликлари
29 голосов

Показано 20 последних публикаций.

208

подписчиков
Статистика канала