My.gov.uz орқали ариза юборишда муаммо бўлмоқда, нима қилайлик?
Рухсатнома (стикер) олиш учун онлайн ариза топширинглар дейилган. Лекин порталдан ариза юборишда муаммо бўлмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги директори матбуот котиби Севара Зокирова:
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳам бир тизим. Бир вақтнинг ўзида минглаб одамлар мурожаат йўллаганда тизимга юклама бўлиши табиий. Масалан, ҳозиргача 92 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Буларни кўриб чиқиб, қайта ишлашга ҳам вақт талаб этилади. Электрон аризалар юборишда стикер бериш тоифаларига мос бўлмаганлар томонидан аризалар юборишлар, белгиланган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслик, рухсат бериш рад этилганда яна қайтадан ариза юбориш ҳолатлари тизимда юклама бўлишига олиб келмоқда.
ДХМ ходимлари куну-тун ишламоқда. Барчаси кўриб чиқилиб, тизимда Сиз юборган ариза бўйича рухсатнома берилиши ҳақидаги хабарнома шакллангандан кейингина марказларга келишингизни илтимос қиламиз.
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская