7 минг гектардан ортиқ майдонда боғ ва узумзорлар барпо этилади
Навоий вилоятида жорий йил 7 012 гектар майдонда интенсив боғ ва узумзор яратиш режалаштирилган. Бу ҳақда «Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, вилоятда 3 876 гектар токзор ҳамда 3 136 гектар боғ яратишга тайёргарлик тадбирлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар боғ яратиш учун 1 млн 307 дона кўчат етказиб берилган. Токзорлар барпо қилиш учун эса талаб қилинадиган 4 млн 295 дона кўчатдан 2 млн 758 донаси фермер ва тадбиркорларга етказилди.
Жорий йилда Хатирчи туманида 1 690 гектар майдонда токзор ҳамда 540 гектар ерда боғ барпо этиш режага киритилган. Нурота туманида эса 635 гектар майдонда янги боғ, 1 045 гектар ерда токзор барпо этилади.
Шунингдек, жорий йилда Қизилтепада 325, Навбаҳорда 72, Карманада 84 ва Конимехда 38 гектар майдонда янги боғ яратилган.
👉 Навоий хабарлари