Тошкент туманининг айрим маҳаллаларида электр таъминотида узилиш содир бўлди
Тошкент тумани Юнусобод, Чоштепа, Ҳасанбой, Келес шаҳри, Кўктерак, Масалбой, Чувалачи, Қизғалдоқ ҳудудларини электр энергия билан таъминловчи 35 кВ «Сабзавот» подстанциясида трансформатор шикастланиши натижасида электр таъминотида узилиш содир бўлган.
«Айни вақтда туман электр таъминоти корхонаси авария-тиклаш бригадаси томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда ва бугун кеч соат 17:00га қадар электр таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади туман электр таъминоти корхонаси томонидан берилган хабарда.
➡️ Тошкент вилояти хабарлари