Фуқаро мурожаатига вилоят пракуратураси расмий муносабат билдирди. Мурожаатчига етказилган зарар ундириб берилади
«Сирдарё вилояти, Ховос тумани Нуробод маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Н. Kun.uz почтасига мурожаат юбориб, унда Жиззах вилояти ҳокимлигининг инвестиция бўлими бошлиғи И.О. томонидан Ховос, Зарбдор ва Зомин туманларида истиқомат қилувчи, ҳар йили Зарбдор туманида қовун етиштирувчи жами 17 нафар деҳқонларнинг дастлаб ишончларига кириб, нақд пулда маҳсулотларини сотиб олганлигини, сўнгра 2020 йил сентябр ойи бошларида оғзаки келишувга кўра улардан 128 млн сўмлик қовун маҳсулотларини олиб кетганлигини бироқ, шу кунга қадар қовун пулларини турли баҳоналар билан бермай келаётганлигини кўрсатиб, пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаат вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилганида қуйидаги ҳолатлар маълум бўлди. Хусусан, мурожаатда қайд этилган И.О. Жиззах вилояти инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ташкил этилган инвестициялар ва ташқи савдо бўлимларида фаолият юритмаслиги, аксинча у 2016 йил январ ойидан буён Жиззахдаги масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида раҳбар сифатида фаолият кўрсатиб келаётганлиги, ушбу жамият томонидан Украина давлатида жойлашган 2 та тегишли МЧЖлар билан тузилган шартномаларга асосан жами 140 тонна қовун маҳсулотлари четга экспорт қилинганлиги, бироқ И.О. раҳбарлик қилиб келаётган жамият ҳисобига экспорт қилинган махсулотларнинг пули ўтказиб берилмаганлиги ҳисобига 118 тонна қовун маҳсулотларининг ҳақи тўланмай қолганлиги, шунингдек И.О.нинг ҳаракатларида фирибгарлик аломатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Текшириш якунига кўра, Зарбдор туман прокуратураси томонидан фуқаро Н.Н.нинг манфаатини кўзлаб, етказилган 128 млн сўмлик зарарни МЧЖ раҳбари И.О.дан ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди», — дейилган вилоят пракуратурасининг расмий муносабатида.
👉 Жиззах хабарлари