_ БЕДОР
Аллоҳ дедим туну кун бедор,
Қуръонимда қандай сеҳр бор.
Тонги эсган майин шаббода,
Юзим силаб қилади хушёр.
Дилда иймон, тилимда зикр,
Саждаларга бораман шошиб.
Кўзларимдан қуйилар ёшим,
Ўйланаман, қиламан фикр.
Аста боқиб коинот томон,
Тан бераман мўъжизаларга.
Ўн саккиз минг олам сирларин,
Ўрганаман боқиб гулларга.
Яна шукур қиламан қайтиб,
Инсон бўлиб яралганимга.
Расулуллоҳ уммати бўлиб,
Яратганнинг бандалигига.
Қўлим турар дуода доим,
Жаннатидан берсин Аллоҳим.
Ҳар бир мўъмин, муслим қалбида,
Иймон шами ёнсин, илоҳим.
🖋️ РАЪНО АЛИЕВА