KUNDALIK

@kundalikuz Нравится 4
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Kun.uz сайти ўқувчилар учун янада яқин. Бу каналда саҳна ортидаги гапларни ўқишингиз, қизиқ воқеаларни кузатиб боришингиз мумкин
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
moder


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
moder
Добавлен в индекс
09.10.2017 20:51
реклама
Цитатаграмма
Оставайся Позитивным, Упорно трудись, Осуществи это!!
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
19 559
подписчиков
~89.7k
охват 1 публикации
~36.1k
дневной охват
~5
постов / нед.
458.6%
ERR %
101.82
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
576 упоминаний канала
63 упоминаний публикаций
466 репостов
Õzbekiston 24 | Uyda Qoling
UNEWS | Shunchaki xabarlar emas!
arroziy.uz
xurshid.uz/UYDA QOLING !
XORAZM👑
xurshid.uz/UYDA QOLING !
Shuker-SHMR
💊Salomatlik Sirlari💊
Yaa_ummat
Yaa_ummat
Bekorchi
Korona virus info(Rasmiy Kanal)
🌍 SHUKRULLOH DOMLA ✅
VODIYLIKLAR | Uyda_qoling
Fotiha.uz
Koronavirus
Qasam Seriali
TVKAD l UYDA QOLING!
Radjabooov | UYDA QOLING
"Termiz xalqaro aeroporti" MChJ
Qashqadaryo.uz| Uyda qoling!
Qashqadaryo.uz| Uyda qoling!
BNEWS | РАСМИЙ КАНАЛ
«Axborot» #UydaHayotBor
Kundaliklar 🇺🇿
Javohir | blog
Каналы, которые цитирует @kundalikuz
Kun.uz | Уйда қолинг!
Kun.uz English | Stay home!
Kun.uz | Uyda qoling!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Islom.uz | Uyda qoling!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Uyda Qoling!
Polimonolog
Uyda Qoling!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Pulatov (Uyda Qoling!)
Шуҳрат Ғаниев
Mehrob.uz
Kun.uz | Уйда қолинг!
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
KUNDALIK 1 Apr, 22:37
Ҳукумат чиқараётган тавсия ва қоидаларга риоя қилинг!

Kun.uz кундалиги
KUNDALIK 1 Apr, 22:01
Репост из: Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Коронавирусга чалинган беморлардан навбатдаги тўрт нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Kun.uz мухбири улардан бири билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

– Касалликка қандай чалиниб қолгандингиз?

– Туркия сафарига боргандик. Уёқда ҳароратим кўтарилиб, беҳол юрдим. Қайтиб келганимиздан кейин аэропортда текширишди. Аммо ҳароратим баланд бўлмагани учун уйга жавоб беришди. Уйда бир кун бўлганимдан кейин мазам бўлмади, шифокорларга мурожаат қилдим. Тест натижаларида коронавирус чиқди ва вирусология шифохонасига олиб келишди.

– Ҳадик, қўрқув бўлмадими?

– Қандай бўлмасин?.. Ахир биз биринчилардан бўлиб бу дардга рўбарў келдик-да. Касаллик қандай кечишини аниқ билиб бўлмасди. Аммо шифокорларимизга минг раҳмат, ўзларини умуман йўқотмай, қатъият билан жуда яхши даволашди, кайфиятимизни кўтаришди, тушкунликка тушганимизда соатлаб ёнимизда ўтиришди.

Интервьюни тўлиқ ҳолда Kun.uz сайтининг қуйидаги саҳифасида ўқишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Читать полностью
KUNDALIK 1 Apr, 21:58
Репост из: Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Коронавирусга чалинган беморлардан навбатдаги тўрт нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Kun.uz мухбири улардан бири билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

– Касалликка қандай чалиниб қолгандингиз?

– Туркия сафарига боргандик. Уёқда ҳароратим кўтарилиб, беҳол юрдим. Қайтиб келганимиздан кейин аэропортда текширишди. Аммо ҳароратим баланд бўлмагани учун уйга жавоб беришди. Уйда бир кун бўлганимдан кейин мазам бўлмади, шифокорларга мурожаат қилдим. Тест натижаларида коронавирус чиқди ва вирусология шифохонасига олиб келишди.

– Ҳадик, қўрқув бўлмадими?

– Қандай бўлмасин?.. Ахир биз биринчилардан бўлиб бу дардга рўбарў келдик-да. Касаллик қандай кечишини аниқ билиб бўлмасди. Аммо шифокорларимизга минг раҳмат, ўзларини умуман йўқотмай, қатъият билан жуда яхши даволашди, кайфиятимизни кўтаришди, тушкунликка тушганимизда соатлаб ёнимизда ўтиришди.

Интервьюни тўлиқ ҳолда Kun.uz сайтининг қуйидаги саҳифасида ўқишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Читать полностью
KUNDALIK 24 Mar, 22:16
Бугуннинг долзарб нақллари

- Бошингга қилич келса ҳам маска тақ.
- Келинни келганда кўр, маскасини ечганда кўр.
- Дўст маска сўраганингда билинади.
- Нонни катта тишласанг ҳам маскани тақмай юрма.
- Маска билан обод юзинг, гар бўлса у вайрона ҳам.
- Бир товуққа ҳам маска керак, ҳам антисептик, деганларидек...
- Маскага ишонма, маскасиз юрма.
- Бугунги маскани эртага тақма.
- Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, маскаси бор гапирсин.
- Масканинг йиртиғи хам маска....
- Маскаси йук маскаси йиртиққа кулибди.
- Йигит кишига 40 маска ҳам оз.
- Эл оғзига маска тутиб бўлмайди.
- Маскаси борнинг маскаси йўқ билан нима иши бор?
- Юзта маскасиз дўстдан битта маскали душман афзал!
- Маскасиз аразласа, соғлигига зарар.
- Маскасиз бирни енгар, маскали мингни.
- Сасийдиган оғизга маска баҳона.
- Карантиндан кейин маскани ... тақ!
- Маскали, сенга гапираман, маскасиз, сен эшит!

Kun.uz кундалиги
Читать полностью
KUNDALIK 24 Mar, 16:16
Аллоҳнинг қудрати олдида ер юзининг тўртдан бир қисмини эгаллаб турувчи, инсонлар назарида энг улкан мамлакат ҳам, дунёнинг ярим бойлигига эга мамлакат ҳам – қўйингки, бутун инсоният ожиз.

Кимдир «менинг қуролим бошқа ҳеч кимда йўқ», дея кибр отига минса, яна кимдир «менинг айтганимни қилмасанг, умрингда кўрмаган балоларга дучор қиламан», дея қаҳр отига минди.

Ер сайёраси онгли инсонлар яшайдиган масканга эмас, кучини кўрсатадиган, алдов биланми, пўписа биланми – қандай йўл билан бўлмасин, ўзганинг ҳақи тортиб олинадиган улкан майдонга айланди.

Муқаддас Китобимизда сақланишга, қайтаришга даъват қилинган гуноҳи кабиралар айрим ўзини буюк деб атайдиган мамлакатлар томонидан очиқчасига қўллаб-қувватланиб, тарғиб қилина бошлади.

Балки адашаётгандирман, валлоҳи аълам, гуноҳларини кечиришни сўраб Каъбатуллоҳга бориб келган, беш вақт ибодатни Алоҳнинг уйи – масжидда ўтайдиган айримлар билиб туриб, яна гуноҳ ишларни қилишдан тийилмади.

Кейинги ойларда бутун ер юзини ваҳимага солган коронавирус – тождор вирус Аллоҳнинг буюклигини – Малик (ҳақиқий эга) ҳам, Муҳаймин (ҳамма нарсани қамраб олувчи) ҳам, Азиз (барчанинг устидан ғолиб), Ҳафийз (ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи) ҳам, Хофиз (пасайтирувчи) ҳам, Рофеъ (кўтарувчи) ҳам, Музилл (хор қилувчи) ҳам, Раҳмон (улуғ неъматларни берувчи) ҳам, Адл (мутлақ адолат қилувчи) ҳам, Рақийб (ҳеч бир заррани ҳам қўймай муроқаба қилиб турувчи) ҳам, Қодир (чексиз қудрат соҳиби) ҳам ўзи эканлигини англатиш учун юборилган бир ҳикмати, каромати, жазоси эмасми.

Бир неча йиллардан бери бир-бирига таҳдид қилиб келаётганларнинг фикри-зикри эндиликда мана шу касалликда.

Аллоҳ берган неъматларни «меники» дея талашаётганларнинг фикри-зикри эндиликда мана шу касалликда.

Бутун кунини ўйин-кулги, кайф-сафо билан ўтказаётганларнинг фикри-зикри эндиликда мана шу касалликда.

Зеро, керак бўлса, ер юзини супуриб ташлайман, деганлар ҳам кўзга кўринмас, зарраларнинг заррасидан ҳам кичик бўлган тождор офат олдида ожиз қолмоқда.

Инсониятдан талаб қилинадиган нарса эса билиб-билмай гуноҳ қилишни тўхтатиш, Яратгандан мағфират ва ҳидоят сўрашдир.

Аллоҳнинг карами кенг – у Раъуфдир (ўта шафқатли ва меҳрибон).

Дилшод Асқаров

Kun.uz кундалиги
Читать полностью
KUNDALIK 23 Mar, 18:27
Баҳор рамзи турналар юртимизга учиб келди. Умид қиламиз, энди кунлар вирус чидай олмайдиган даражада исиб кетади😊

Kun.uz кундалиги
KUNDALIK 23 Mar, 11:34
KUNDALIK 21 Mar, 19:00
Швейцария, Альп тоғлари

Kun.uz сайти 2019 йилда Швейцариядан фотожамланма тақдим этган ва унда Швейцария тоғларида қуёш чиқиши манзарасини тасвирга олган эди.

Kun.uz кундалиги
Читать полностью
KUNDALIK 21 Mar, 18:36
Баҳор келиб уйғонаётган Бойсун тоғларининг ажиб манзараси. Атрофни тоғ арчасининг ўткир ва ёқимли ифори тутган.

Вақти вақти билан севалаётган баҳор ёмғири гардга мутлақо ўрин қолдирмайди...

Тўлиқ репортаж кейинроқ...

Kun.uz кундалиги
KUNDALIK 21 Mar, 01:12
Азиз мусулмон ака-ука ва опа-сингилларимиз.

Тошкентда майин ёмғир ёғмоқда. Дуолар қабул бўладиган гўзал соатларни бедор ўтказаётган азиз ҳамшаҳарларимиз бўлса, Аллоҳдан ушбу синовли кунларимизни бекаму кўст, сиҳат-саломатликда ва тўғрилик билан ўтишни насиб этишини ва тез орада мушкулларимизни осон қилиб, бизларни бутун дунёга келган вирус балосидан халос қилишини сўраб қоламиз.

Кўпчиликнинг ихлос билан қилинган дуоларини Аллоҳ албатта мустажоб қилади.

Аллоҳим бизларнинг гуноҳларимизни кечир.

Аллоҳим бизларни ўзинг тўғри йўлга бошла.

Аллоҳим бу синовлардан мустаҳкам иймон ва ихлос билан чиқишимизга Ўзинг ёрдам бер.

Аллоҳим юртимизни тинч, инсонларимизни аҳил қил,

Раҳбарларимизга ўзинг куч қувват ва хайрли ишларида Ўзинг ёрдам бер.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.

Kun.uz кундалиги
Читать полностью
KUNDALIK 18 Mar, 19:13
Кузатувлар, фикрлар

Кимдир ваҳимага тушиб озиқ-овқат сотиб олмоқда.

Кимдир ваҳимага тушиб акцияларини сотмоқда.

Кимдир ҳар бир аксиришдан ваҳимага тушмоқда.

Қўрқув – Яратгувчи томонидан бизда дастурлаштирилган ажойиб нарса. У бизга ҳушёр бўлиш ва 9-қаватдан ўзимизни ташламасликка имкон беради.

Аммо қўрқувнинг «ҳаддан юқори дозаси» ва унинг доимийлиги онгни сўқир қилади, қалбни заҳарлайди ва ишончни йўқ қилади...

Шунинг учун, фикр қилинг.

▫️Ҳеч ким пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олмайди, зеро у аллақачон ёзиб қўйилган.

▫️Сабабларни амалга оширинг, зеро сиз нималар битилганини олдиндан билмайсиз.

▫️Билиб қўйингки, сиз амалга оширган сабаблар ҳар доим ҳам керакли натижаларга олиб келмайди.

▫️Сабабларни амалга оширинг, лекин фақат сабабларга умид қилманг! Бу сабабларни Берувчидан ёрдам сўранг.

▫️Билингки, сизга ёмон кўринадиган оқибатлар аслида сиз учун нажот бўлиши мумкин.

▫️Бизнинг билим доирамиз жуда тор ва кўпинча ҳодисалар ортидаги яширин доноликни илғай олмаймиз.

Шунинг учун тақдирда ёзилганига кўнинг, ҳеч қачон тушкунликка тушманг, яхши амаллар қилинг, ўзингизни ҳақиқий Ёрдамчига ишониб топширинг ва ҳар қандай вазиятда яхшилик қилинг. Зеро ҳақиқий эркинлик бу – яхши хатти-ҳаракатларга олиб келадиган яхши хулқ эркинлигидир.

Ва бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз баҳоси борлигини унутманг. Ҳаракат ва ҳаракатсизлик, ишонч ва умидсизлик, яхши ва ёмон иш. Фақат улар учун дарҳол бадал тўланмайди. Ва шу нарса бизни йўлдан оздиради. Ва бутун ҳаёт фитна завқидан иборат бўлади...

Шунинг учун ўзингизни алдаманг. Воқеликда ҳаёт кечиринг... Ҳақиқатнинг асоси эса – ҳаётнинг ўзи қатор синовлардан иборат эканлигида. Ва улардан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Шунинг учун, бу синовлардан муносиб ўтинг ва шукр қилинг.

Фақат шукр қилувчиларгина бахтли бўлишлари мумкин ва фақат шукр қилувчилар ҳақиқатан ҳам яхши бўлишлари мумкин. Шукрда донолик мужассам, донолик эса қадр-қимматдир.

«Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар». (Бақара сураси, 269-оят)

Манба

Kun.uz кундалиги
Читать полностью
KUNDALIK 17 Mar, 14:30
Харидор: Бу гелнинг муддати ўтмаганми? Кўриб беринг-чи?!

Сотувчи: Яп-янги, ишонаверинг. Ҳали муддати келишга ҳам улгурмаган!

Kun.uz кундалиги
KUNDALIK 15 Mar, 22:07
Дунё бўйлаб кезаётган коронавирус Ўзбекистонда ҳам қайд этилгач, барча бунга жиддий қарши туришни мақсад қилгани аниқ. Албатта, KUN.UZ таҳририяти ҳам бундан мустасно эмас.

Турли антисептиклар, малинали чой ва ота-боболаримиз қадимдан шамоллаш ва тумов юқмаслиги учун фойдаланиб келган исириқ бунда бизга қўл келмоқда.

Кулманг!)) Соғлиқни сақлаш вазирлигимиз Ухандаги юртдошларимизга исириқ жўнатганида ҳам бу ишни кўпчилик ҳажв қилган эди. Аммо мутахассислиги врач бўлган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам исириқ турли вируслардан инсонни асрашини таъкидлаб ўтган.

Хуллас, ана шу тарзда касалликлардан ҳимояланиб, Kun.uz'чилар халқ хизматига тайёр бўлиб туришибди. Сиз эса коронавирусдан ҳимояланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига доимо оғишмай амал қилинг.

Ваҳимага берилманг, текширилмаган ёлғон-яшиқ мишмишлар ва хабарларга ишонманг!

Аллоҳ барчамизни турли бало-қазолардан ўзи асрасин. Амин.

Kun.uz кундалиги
Читать полностью
KUNDALIK 10 Mar, 13:39
Кетма-кет келган икки мурожаатчи ҳикояси

– Фоизга пул олгандим, имконим борича тўладим, кейин тўлолмай қолсам, фоизга берган судхўр прокуратурага берворибди. Прокуратуранинг нима ҳаққи бор менинг тинчимни бузишга?!

* * *

Таҳририятга басавлат бир йигит кириб келди. Айтишича, тўйда ўзининг икки жияни маст бўлиб, унинг онасига туртилиб кетиб йиқитворишибди, онанинг қўли синибди.

Тез ёрдамга олиб боришса, ички ишларга мурожаат қилиш керак, дейишибди. Қариндошлармизку, ўзимиз келишамиз, деб мурожаат қилмабдилар. 2-3 кун кутишган, дори-дармон, пул олиб келиши керак бўлган қариндошлардан садо йўқ. ОНАНИ ДАВОЛАТИШМАГАН, қўлнинг суяги битмай, яллиғланиб кетганидан кейин шифохонага эмас – ички ишларга мурожаат қилишибди.

«Булар бизга бир сўм бермади, онам оғирлашиб кетди, кейин мелисага ёзсам, жиноят аломати аниқланмади, деб жавоб беряпти. Шуларни бир чиқарайлик, жиноятни яширяпти булар», дейди мурожаатчи.

– «Жиноят» бўйича нега ўзингиз вақтида хабар бермагансиз?
– Энди, қариндош дедикда...
– Хўп, нега шунча вақт ўтиб энди мурожаат қиляпсиз?
– Онамни даволатмади, бирор ёрдам бермади.
– Онангизни нега ўзингиз даволатмадингиз?
– Оилавий шароит оғирда...

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz оилавий можаролар ва кредит низолари бўйича мурожаатларни кўриб чиқмайди.

Kun.uz кундалиги
Читать полностью
KUNDALIK 25 Feb, 15:47
KUNDALIK 25 Feb, 15:47
KUNDALIK 25 Feb, 15:47
KUNDALIK 25 Feb, 15:47
Воҳада баҳор. Кўраётганингиз Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳудудида жойлашган Нўғайли сув омбори

Kun.uz кундалиги
KUNDALIK 24 Feb, 18:51
Дунёдаги энг қиммат ва энг зарур хомашё нефть ер тубидан мана шундай қазиб олинади😎🛢

Kun.uz кундалиги
KUNDALIK 24 Feb, 00:38
Дунёдаги энг қиммат ва энг зарур хомашё нефть ер тубидан мана шундай қазиб олинади😎🛢

Kun.uz кундалиги