❗️Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
“Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-231-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида
А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти (Институт) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда
педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади.
🏢Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш
миллий маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази фаолияти
уларни Институтга қўшиш орқали тугатилади.
🗂 Институт тузилмасида
Халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этилади.
📝 Шунингдек,
2024/2025 ўқув йилидан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг
яхлит тизими жорий қилинади.
▶️ Бунда:
🔹Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўйсунувига ўтказилади;
🔹мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича
“Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади.
eMaktabuz📙
https://t.me/kundalikbuxoro📗
https://t.me/emaktabuz