ЁЛҒОН ГУНОҲИ КАБИРАДИР
Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади.
Гуноҳи кабира—уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни жорий этишни тақозо қиладиган гуноҳлар, Аллоҳ таоло ман қилган ҳар бир иш. Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, ароқхўрлик, ёлғон гапириш кабилар гуноҳи кабиралардир.
Абдураҳмон ибн абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта:
“Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини айтайми?” дедилар.
“Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!” дейишди.
“Аллоҳга ширк келитириш. Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар. Сўнг ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: “Огоҳ бўлинглар, ва ёлғон гап!” дедилар.
Бу гапни қайта-қайта такрорлайвердилар, ҳатто “Сукут қилсайдилар”, дедим”.
Бухорий ривоят қилган.
Демак, киши Аллоҳга ширк келтиришдан қанчалик қўрқса, ота-онага оқ бўлишдан ҳам шунчалик қўрқиши ва ёлғон гап, тўқима бўҳтонлардан ҳам шунчалик даражада эҳтиёт бўлиши лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам бу ҳадисда гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар.
Ана шу учта катта гуноҳнинг бири ёлғон гап экан.
📚“Ёлғон” китобидан.
@Islomiy_savolla1📌
......✨.......
@Kun_hadisii✨
T.ME/KUN_HADISII
https://instagram.com/kun_hadisii👈🏻┄┄┅┅✿🍃❀💟❀🍃✿┅┅┄┄