Ассалому алайкум ва рахматуллаху барокатух!
Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин!
Аллоҳим! Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин!
Шифо изалаётган беморларимизга шифо берсин. Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин.
Кунингиз хайирли ва барокатли ўтсин.
Қадрдоним ушбу ЖУМА айём барчага муборак бўлсин!
Не тиласанг тила, Аллоҳдан бугун,
Қалбингда хеч дардан қолмасин тугун.
Дуо қил, йиғлаб қил, узундан узун,
Аллоҳ эшитади, Аллоҳ меҳрибон.
Синовнинг сабрига ажри ўзгача,
Халолнинг ошини файзи ўзгача.
Ғафлатда қолмай сўра тонггача,
Аллоҳ эшитади Аллоҳ меҳрибон.
Бир синов азоби яхшиликка ёр,
Хар бир иш ортида битта хикмат бор.
Яратган меҳрибон этмайди инкор,
Аллох эшитади, Аллоҳ меҳрибон.
Куръонни ўқисанг Рахмон сен билан,
Гар уни тингласанг сухбат Хақ билан.
Шошилма фикр қил соф иймон билан,
Аллоҳ эшитади, Аллоҳ меҳрибон.
#Feruz
╭═ঊঈ🌼🦋🌼ঊঈ═╮
@Kumushmarkazi╰═ঊঈ🌼🦋🌼ঊঈ═╯