ЎҒРИ.
Устоз маошини олди. Уйига қайтишда жамоат транспортига минди. Одам кўп эди. Одамлар ичида ўғри бор эди. Ўғри унинг пулини билдирмасдан олиб қўйди. Кондуктор келиб чипта пулини сўраганида чўнтагини ковлади. Аммо пул йўқ эди. Юзи қизарди, хижолат бўлди. Кондуктор масхараомуз деди:
- Кўринишингизни қаранг. Сизда шу арзимаган пул бўлмаса...
Ўғрининг ботирлиги тутиб кетди. Кондукторга қараб:
- Дўстим! Устознинг чипталари пулини мен бераман, деди.
Устоз ўғрига деди:
- Аллоҳ ишингизга барака берсин! Сизга ўхшаганлар кўпайсин!
Йўловчилар хам ўғрини мақтаб унинг "жўмардлиги"ни олқишлаб дуо қила бошлашди:
"Аллох сенга барака берсин! Сен сингарилар кўпайсин!".
Ўша кундан бошлаб улар кўпая борди. Олдин халқнинг пулини ўғирлаб сўнг халққа озгина бериб олқиш ва мақтовга ҳам эриша бошлашди.
Абдулқодир Самарқандий.
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g