🔘 КОСОНСОЙДА ТЕХНИКУМ ОЧИЛДИ
▪️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812 Фармонига мувофиқ, Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи Наманган Давлат университети қошидаги Косонсой муҳандислик ва технологиялар техникумига айлантирилди. Ушбу техникум олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим тизими бўлиб, таълимнинг халқаро стандарт таснифининг 4-даражаси бўйича ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлайди.
Бугун Косонсой муҳандислик ва технологиялар техникумига Наманган Давлат университетининг иқтисод бўйича проректори Нозимжон Нарзуллаев ташриф буюриб, техникум базаси ва ўқувчилар турар жойлари билан яқиндан танишиб чиқди. Техникум раҳбарларига янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ишларига эътибор бериш тўғрисида кўрсатмалар берди. Бу ерда бўлиб ўтган таҳлилий йиғилишдан сўнг Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари Муҳибилло Исомиддинов, техникум директори Исломжон Мўминов билан мулоқотда техникумда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, турар жойларнинг ичимлик сув, иссиқлик, канализация тизимларини яхшилаш каби масалаларда фикрлар алмашишди.
Ҳабибулло Қараев,
Косонсой тарих музейи
▪️Расмий веб-сайт: www.kosonsoy.uz
| Telegram | Facebook | Instagram | Youtube