Репост из: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
🔘 ФИДОКОРОНА МЕҲНАТИ УЧУН
▪️Жамиятимиздаги ҳар қандай воқеа, ўзгариш, янгиликлар журналистлар онгу шуурида, тафтиш ва таҳлил тегирмонида бетиним айланиб туради.
Журналистикада қарийб қирқ йил қалам тебратиб, кейинги икки йилда Косонсой тарих музейида фаолият кўрсатиб келаётган Муҳаммадхон Акрамовни бу хислатлар ҳали ҳануз тарк этмаган ва тарк этмайди ҳам. Маданият институти ва журналистика факультетида таҳсил олган М. Акрамов 1985 йилда Тошкентдан Косонсойга қайтгач, туман газетасида фаолият кўрсата бошлади. Узоқ йиллар газетада мухбир, бўлим бошлиғи, муҳаррир ўринбосари бўлди. Бир қанча муддат вилоят телерадиокомпаниясининг таман радиоси муҳаррири вазифасини бажарди. 1998 йилда вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси қошида "Шифокор ва ҳаёт" газетасини ташкил этишда ҳам уни хизматлари катта бўлди. 2001йилгача газетада масъул котиб, муҳаррир ўринбосари вазифасида сидқидил меҳнат қилди.
Она шаҳрига қайтгач яна туман газетасида фаолиятини давом эттирди.
М.Акрамов меҳнат фаолияти давомида жамоат ишларига ҳам вақт топа билди. 2009 йилдан 2019 йилга қадар икки муддат халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида халқ хизматига камарбаста бўлди.
Ижодкор инсон қай соҳада ишламасин ижод қилишдан чарчамайди. М.Акрамов яхшигина блогер ҳам. Тарих музейи телеграм каналини очишда бош-қош бўлиб, ҳозирги кунда Косонсой тарих музейи каналида сермазмун мақолалари билан ўқувчилар эътиборини қозониб келмоқда.
М.Акрамовни туманда яшовчи кўплаб қаламкашлар ўзларига устоз деб билишади.
Бундан уч-тўрт йил бурун тумандаги 5-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Салимжон Жўрабоевга устозлик қилиб, унинг "География" деб номланган китобини чоп этилишига ёрдам берган эди. Бу йил "Наманган" нашриётида М.Акрамов муҳаррирлигида Салимжоннинг "Косонсой тарихи ва географияси" китоби чоп этилди. Бундан ташқари ўтган йилларда косонсойлик ижодкорлар Ю.Абдуллаевнинг "Меҳр риштаси", "Оқибат", М.Баҳодированинг "Ҳаёт сабоқлари" китоби унинг муҳарирлигида нашрдан чиқди.
Халқимиз журналистларни ўқиш ва изланишни ҳеч канда қилмайдиган, одоби, юриш-туриши, муомала маданияти, адолатпарварлиги билан барчага ўрнак қилиб кўрсатади. Ана шундай инсонлардан бири Муҳаммадхон Акрамовни касб байрамлари куни билан самарали фаолияти учун 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Косонсой туман ҳокими Б. Юсупов томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ҳабибулло ҚАРАЕВ,
Косонсой тарих музейи
▶️ http://kosonsoy.uz/index.php/uz/yangiliklar/409-fidokorona-me-nati-uchun
▪️Расмий веб-сайт: www.kosonsoy.uz
| Telegram | Facebook | Instagram | Youtube