⚠️ Корея Республикаси ҳудудида нолегал бўлиб турган фуқаролар диққатига!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра, 30 ноябрь куни тугаши лозим бўлган “яшил йўлак” лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь кунигача узайтирилди.
Демак, Корея Республикасида ноқонуний юрган бўлсангиз 2025 йилнинг 31 январь санасига қадар “яшил йўлак”дан фойдаланиб эркин чиқиб кетишингиз мумкин.
Кореяда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар:
1 ойдан кам бўлса 1,000,000 вон (716$)
1 ойдан 3 ойгача 1,500,000 (1074$)
3 ойдан 6 ойгача 2,000,000 (1432$)
6 ойдан 1 йилгача 4,000,000 (2864$)
1 йилдан 2 йилгача 7,000,000 (5012$)
2 йилдан 3 йилгача 10,000,000 (7160$)
3 йилдан 5 йилгача 20,000,000 (14321$)
5 йилдан 7 йилгача 25,000,000 (17902$)
7 йилдан кўп бўлса 30,000,000 (21482$) миқдорида жарима тўлайди.
Кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этсангиз:
▪️юқоридаги жарималардан озод этиласиз;
▪️кейинчалик Кореяга қайта киришингиз енгиллашади.
Ушбу муддат тугаганидан сўнг фуқаро Кореяда яна қоладиган бўлса, Миграция агентлиги томонидан шартнома бандларига кўра фуқаро ёки унинг кафилига нисбатан:
▪️катта миқдорда жарима; (ҳар бир ойи учун 2000$)
▪️Корея томонидан қайта киришга тақиқ қўлланилади.
Biz sizga hamisha eng yaxshisini ravo ko‘ramiz rasmiy sahifamiz @Kareya_News