Kontekst.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda
Tijoriy hamkorlik uchun — @fimediateam

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Fantaziya qiling! Chegirmali sotuvlar

Orzu qilish zarar qilmaydi, foyda olmasdan 85% gacha sotib olish zararli! Fantaziya qiling! Chegirmali sotuvlar sizni tovarlarning cheksiz tanlovi kutmoqda, shuning uchun harakat qilishning ayni vaqti. Bu sizning garderobingizni yangilash yoki o’zingiz xohlagan gadjetlarni ajoyib narxda sotib olish imkoniyati!

Shahar ryukzagi XD Design dan 588 450 s’om
Qozon dan 162 056 s’om
Oral-B va Gillette sovg’a to’plami dan 326 302 s’om
Tajribalar o’tkazish uchun to’plam WOW!HOW? dan 139 426 s’om
Erkaklar uchun tekis jinsi shimlar LAMBRUSSO JEANS dan 229 493 s’om

Tafsilotlar uz.ozon.com saytida.

Saytga kirish

#reklama
ozon.onelink.me


❗️Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома (Душанбе, 2024 йил 18 апрель) ратификация қилинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Togridan-togri reyslar Toshkentdan – onlayn bron qiling!

Centrum Air aviakompaniyasi eng mashhur yonalishlarga doimiy reyslarni ochmoqda!

Endi sayohat qilish yanada qulayroq!

✅Toshkentdan Dubay, Istanbul, Antalya, Almati, Jidda, Qozon, Moskva, Bangkok, Seul va boshqa shaharlarga togridan-togri reyslar sizni kutmoqda.

💰Sayohatlaringizni oldindan rejalashtiring va chiptalarni avvalroq bron qiling – erta bron qilinganda eng yaxshi narxlar mavjud!

Narxni bilish

#reklama
booking.centrum-air.com


“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.


Сардор Умурзаков раислигидаги кенгаш ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Президент қарори билан Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

⁃ мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
⁃ таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
⁃ ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун, аввалроқ Президент қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилганди. Кенгаш раиси сифатида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков фаолият юритади.


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 53,5 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Олий суд


Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилди

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институти жорий этилади.

Шунингдек, қонун билан микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:

⁃ микромолия ташкилоти – микромолия банки фаолиятига;
⁃ микромолия банки – банк фаолиятига;
⁃ банк – микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки – микромолия ташкилоти фаолиятига.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни Марказий банк томонидан бериш белгиланди.


Полковник Хасанов Фарход Фаттахович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ф.Хасанов бунга қадар Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Насиров Ғайрат Фархадович Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ.Насиров “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётганди.

Шу кунга қадар Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Илхом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради.


Шухрат Шавкатович Сатторов Тошкент шаҳридаги Амити университети бошқаруви директори этиб тайинланди.

Ш.Сатторов бунга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимида ишлаган.


1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

4 йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.


Сертификатга эга ўзбек тили (давлат тили) ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади

Президент фармонига кўра, 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.


Бугундан “Афросиёб” тезюрар поездлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади.


Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори этиб тайинланди.

У бугунга қадар Тошкент шаҳридаги Амити университети бошқаруви директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.


Сурхондарёда юк машинасида 13,5 тонналик супургилар орасида 612 килограммлик “гашиш” гиёҳвандлик моддаси яшириб олиб ўтилаётгани аниқланди.


АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.


❗️Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор қилинади

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.


Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилди.

Ушбу хабарларга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов расмий муносабат билдирди:

“Барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз”, деб ёзди Шерзод Асадов.

Показано 20 последних публикаций.