Репост из: Muxlis.uz
ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?
Умр – беқиѐс фурсат. Унинг ҳар соатида олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ана шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга
эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ѐдлаган киши 17 йилу 7 ойу 9 кунда ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ѐдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан: Ҳар куни икки оятдан ѐдланса, 8 йилу 9 ойу 17 кунда;
Уч оятда ѐдланса, 5 йилу 10 ойу 13 кунда;
Тўрт оятда ѐдланса, 4 йилу 4 ойу 24 кунда;
Беш оятдан ѐдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда;
Олти оятдан ѐдланса, 2 йилу 11 ойу 4 кунда;
Етти оятдан ѐдланса, 2 йилу 6 ойу 3 кунда;
Саккиз оятдан ѐдланса, 2 йилу 2 ойу 12 кунда;
Тўққиз оятдан ѐдланса, 1 йилу 11 ойу 12 кунда;
Ўн оятдан ѐдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан: Ҳар куни ярим бетдан ѐдланса, 3 йилу 4 ойу 24 кунда;
Бир бетдан ѐдланса, 1 йилу 8 ойу 12 кунда;
Икки бетдан ѐдланса, 10 ойу 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ѐдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун турки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@muxlisuz