#4
🙉
4-ҳолат. Имтиҳонда ҳеч кимни танимагандай, кар-соқов бўлиб ўтиринг! Муаммо бўлса, назоратчилардан сўранг.
Кўп пайтлар талабалар "Емаган сомсасига пул тўлаб қолади". Назоратчилар тушунтириб бўлганларидан кейин, бир оғиз гап ёки сўз демасдан, ўз имтиҳон қоғозингизга қараб вазифангизни бажаринг.
Айниқса, тестлар компьютерда олинганда, битта шерингингизга қарашингиз билан чиқариб юборишади.
Компьютерда тест топширяпман, ёнимдаги талаба имо-ишора билан роса чақиришга ҳаракат қилди. Бошқа талабани ҳам чалғитаверди. Назоратчи келиб далолатнома тузиб чиқариб юборди.
👇🏻
Ички-тартиб қоидаларидан: 17.9. Қуйидаги ҳолларда талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унга нисбатан тегишли интизомий ёки бошқа чораларни (талабалар сафидан чиқариш) қўллаш масаласи кўриб чиқилади:
а) имтиҳонга мобил телефон, техник воситалар, “шпаргалка” ва шу каби бошқа ёрдамчи воситаларни олиб кирса, фойдаланса ёки улардан фойдаланишга ҳаракат қилса;
б) имтиҳон вақтида бошқа талабалар, ён атрофдагилар билан гаплашса, қоғоз алмашса, имо-ишора қилса, ёрдам берса ёки ёрдам сўраса, ўринга-ўрин кирса;
в) имтиҳон пайти қолган талабалар ва назоратчиларга халақит берса, шовқин қилса;
Г) талаба жавоблар варағига белгиланган тартибдан ташқари турли ёзувлар, белгилар ёки “илтимосномалар” қайд этилган бўлса.
@kiutpodrobno 🙊