яна Достоевский...
"ҳеч бўлмаса битта одам билан, худди ўзим билан ўзим гаплашаётгандек барча нарсани гапириб олгим келади. аммо ким билан? қайда у одам? инсон ўз ичидаги ҳамма нарсани, қандай бўлса, шундайлигича айтиши, ниқобсиз, самимий, балки ҳатто ачинарли бир ҳолда ўзини очиб ташлаши нақадар қийин! ҳар бир одамнинг бир девори бор, ҳар ким ўзини бир зирҳ билан ўраб олган. мен ҳам йиллар давомида шундай яшадим, ҳаммадан ва ҳамма нарсадан қочиб, чуқурликларга чўмдим. лекин баъзан шундай бир одам бўлса, ҳеч бўлмаганда битта одамга ана шу ниқобларнинг ортидаги барча нарсани кўрсатиб берсам, балки озгина бўлса-да, хотиржамлик топардим. аммо бундай одам йўқ, бўлмайди ҳам. асосий муаммо шунда…"
"записки из подполья"
@absurdologia